Нурчолиш Маджид
Нурчолиш Маджид (1939-йил 17-мартда туғилган; 2005-йил 29-августда вафот этган; Индонезияда меҳр билан Cак Нур номи билан танилган) — индонезиялик таниқли мусулмон интеллектуал. Илмий фаолиятининг дастлабки даврида Нурчолиш турли талаба ташкилотларида етакчи бўлган. Ислом ичидаги модернизация тарафдори сифатида яхши танилган. Фаолияти давомида у ислом ғояларининг глобал курашида ғалаба қозониши учун бағрикенглик, демократия ва плюрализм тушунчаларини қабул қилиши кераклигини таъкидлаб келди.
Ҳаёти
Шарқий Явада Жомбанг округида туғилган Маджид дастлаб Индонезиядаги диний муассасаларда, яъни песантренларда таълим олди. Кейинчалик у Америка Қўшма Штатларидаги Чикаго университетида исломшунослик бўйича докторлик даражасини олди ва у ерда таниқли покистон-америкалик олим Фазлур Раҳмон қўлида таҳсил олди. 2003-йилда у Индонезия миллий сайловларида президентликка номзод сифатида иштирок этди. 1998-йилдан вафотига қадар Жакартадаги Парамадина университети ректори лавозимида ишлади.
1970-йилларда Cак Нур: „Ислом ҳа, исломий партия йўқ“ шиорини илгари сурди, бу эса жуда машҳур бўлиб кетди. Бу шиор мусулмонлар учун исломий партияларга қарши овоз бериш гуноҳ деган қарашга қарши курашишга ёрдам берди[1]. Индонезиянинг 2004-йилги умумий сайловларида энг муваффақиятли бўлган икки мусулмон партияси, мўтадил Миллий уйғониш ва Бирлашган тараққиёт партиялари, мос равишда 10,6% ва 8,1% овоз олди.
Нашрлари
- „Тҳе Иссуэ оф Модернизатион амонг Муслимс ин Индонесиа: А Партиcипантъс Поинт оф Виэw“ (Индонезиядаги мусулмонлар орасида модернизация масаласи: иштирокчи нуқтайи назари), ин: Глориа Давиэс, таҳр., Wҳат ис Модерн ин Индонесиан Cултуре, Атҳенс, Оҳио, Оҳио Университй, 1978
- Ислам ин Индонесиа: Чалленгес анд Оппортунитиэс (Индонезиядаги ислом: муаммолар ва имкониятлар), ин: Cйриаc К. Пуллапиллй, таҳр., Ислам ин тҳе Модерн Wорлд, Блоомингтон, Индиана: Cроссроадс, 1982
- „Тҳе Неcесситй оф Ренеwинг Исламиc Тҳоугҳт анд Реинвигоратинг Религиоус Ундерстандинг“ (Исломий тафаккурни янгилаш ва диний тушунишни қайта жонлантириш зарурати), ин: Чарлес Курзман, таҳр. Либерал Ислам: А Соурcебоок, Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1988
- „Ин Сеарч оф Исламиc Рооц фор Модерн Плуралисм: Тҳе Индонесиан Эхпериэнcес“ (Замонавий плюрализм учун исломий илдизларни излаб: Индонезия тажрибаси), ин: Марк Wоодwард таҳр., Тоwардс а Неw Парадигм, Реcент Девелопменц ин Индонесиан Исламиc Тҳоугҳт, Темпе, Аризона, Аризона Стате Университй, 1996
Адабиётлар
- Абдуллаҳ Саээд (1997) „Ижтиҳāд анд Инноватион ин Нео-Модернист Исламиc Тҳоугҳт ин Индонесиа“ (Индонезиядаги нео-модернистик ислом тафаккурида ижтиҳод ва инновация), Ислам анд Чристиан-Муслим Релатионс, 8-жилд, 3-сон, 1997, 279–295-бетлар
- Грег Бартон (1997) Индонесиаъс Нурчолиш Маджид анд Абдурраҳман Wаҳид ас интеллеcтуал Улама: Тҳе меэтинг оф Исламиc традитионалисм анд модернисм ин нео‐модернист тҳоугҳт (Индонезиялик Нурчолиш Маджид ва Абдурраҳмон Воҳид интеллектуал уламолар сифатида: нео-модернистик тафаккурда исломий анъанавийлик ва модернизм учрашуви), Ислам анд Чристиан-Муслим Релатионс, 8-жилд, 3-сон, 1997, 323–350-бетлар.
- Энсиклопедиа Нурчолис Маджид, Будҳй Мунаwар-Рачман, 2007-йил феврал.