Оломоуц
Appearance
Оломоуц - Чехиянинг Шимолий Моравия вилоятидаги шаҳар. Морава дарёси бўйида. Аҳолиси 225,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. ХИ асрда Морава орқали ўтган қадимий савдо йўллари кесишган ерда бунёдга келган. ХИИ—ХИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. ХИХ асргача қалъа сифатида маълум эди. Университет бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |