Орхус
Appearance

Орхус — Даниядаги шаҳар, Ютландия ярим оролнинг шарқида. Орхус амтининг маъмурий маркази. Аҳолиси 217,2 минг киши (2000). Орхус-Бугт қўлтиғидаги порт. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ун-т бор. Шаҳар X асрдан маълум. Меъморий ёдгорликлардан готика собори ва черков (11 —XV асрлар) сақланган. „Эски шаҳар“ қисми очиқ осмон остидаги меъморий музей ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |