Отбоши
Appearance
Отбоши - Ички Тян-шаннинг жанубий қисмидаги тоғ тизмаси, Қирғизистонда. Ғарб-жан.-ғарбдан шарқ-шимоли-шарққа то-мон чўзилган бўлиб, От-боши ботиғини шимолида Чатиркўл сойлигидан ва жанубида Оксой сиртларидан ажратиб туради. Узунлиги 135 км. Энг баланд жойи 4786 м. Метаморфик сланец, оҳактошлар, қумтош, қисман гранит ва сиенитлардан таркиб топган. Чўққисида музликлар бор (майдони 150 км²). Тоғ-ўтлоқ ва суб-нивал ландшафтлар мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |