Jump to content

Палатин

From Ziyosfera

Палатин (Монс Палатинус ёки Палатиум) — Қад. Рим бунёд этилган тепаликлардан бири. 2 чўққиси бор — Палатин ва Гермал. Темир даври бошидан бу ерда одамлар яшаган; "Квадрат Рим" деб аталмиш девор (милоддан аввалги VIII аср) харобалари сақланган; у ривоятга кўра, Ромул томонидан қурилган. Палатинда Юпитер Виктор (милоддан аввалги 295 йил қурилган), Юпитер Статор (милоддан аввалги 294), Виктория (милоддан аввалги 294) ибодатхоналари ва бошқа, шунингдек, республика даврида — бадавлат патрицийлар уйлари сақланган. Императорлар даврида Палатин императорлар саройларининг улкан ансамблига айланган ("Палаций Август", Тиберий, Флавийлар ва Септимий Север саройлари). Ўрта асрларда Палатин тош кони бўлиб хизмат қилган. Палатиндаги мунтазам қазишма ишлари XIX аср охиридан бошланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил