Jump to content

Паллавлар

From Ziyosfera

Паллавлар — Жанубий Ҳиндистондаги Шимолий Тамилнад ҳудудида қадимда мавжуд бўлган П. давлати (милодий III—IX асрлар) ни бошқарган сулола. П.нинг 3 сулоласи маълум (3—6асрлар; VI аср охири —VIII аср ўрталари; VIII аср ўрталари — IX асрлар). П. Нарасимха И даврида (VII аср) равнақ топган, у Ватапидаги Ғарбий Чалукяларни тормор қилган ва Сейлон (ҳозирги Шри Ланка)га зафарли юриш уюштирган. Пойтахти — Канчи шаҳри бўлган. 893 йил П. давлати Чола давлати томонидан тугатилган. П. хонадонига мансуб вассал ҳокимлар X—XIII асрларда ҳам бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил