Jump to content

Пандарей

From Ziyosfera

Пандарей (қадимги юнонча: Πανδάρεος) — қадимги юнон мифологиясидаги қаҳрамон[1]. Асли Милетдан (ёки Критдаги Милет шаҳридан), Мероп[2] ва тоғ нимфасининг (ореадалар) ўғли, Гармофоянинг эри, Аэдона, Клеофера ва Меропанинг отаси.

Критдаги Зевснинг ибодатхонасидан унинг қўриқланиб келинаётган ва сақлаш учун Тантал ва Плутосга топширилган олтин ити ўғриси сифатида танилган. У Сипилга келиб, итни қайтариб беришларини сўраганида, Тантал Гермесга уни олмаганман деб қасам ичди.

Зевс ўғирланган итини қайтариб беришни талаб қилганда, Пандарей Афинага, сўнг у ердан Сицилияга қочиб кетди ва ўша ерда хотини билан ҳалок бўлди. Зевс Пандарейни тошга айлантириб қўйди[3].

Унинг қизлари Камиро ва Клития (ёки Меропа ва Клеодора) етим қолгач, Афродита томонидан тарбияланишди ва Афина, Гера, Артемида ва Афродитанинг ўзидан илоҳий қобилиятларга эга бўлишди. Аммо табиат қонунларини қайта тикловчи Эринии гўзаллик ва фазилатларга эга бўлган қизларга, уларни кузатиш учун гарпийларни жўнатди ва улар қизларни то ўлимигача таъқиб қилишди. Бу эпизод Одиссейда (ХХ 66-78) айтиб ўтилган, аммо унда исмлари айтилмаган. Делфидаги Полигнотнинг расмида тасвирланишган[4].

Шунингдек , Пандарей — Гомер асарида Аэдонанинг отаси деб[5], аввалгиси билан тенглаштирилган. Антонин Либералнинг ҳикоясига кўра, унинг келиб чиқиши Эфесдан. Рафиқаси Алкиона, Аэдона ва Ҳелидониданинг отаси. Пандарей қизлари қушга айлангач, ўзи денгиз бургутига айланган[6].

Манбалар

  1. ↑ Любкер Ф. Реалний словар классических древностей. М., 2001. В 3 т. Т.3. С.17
  2. ↑ Антонин Либерал. Метаморфози 36
  3. ↑ Антонин Либерал. Метаморфози 36, 3
  4. ↑ Павсаний. Описаниэ Эллади Х 30, 1-3
  5. ↑ Гомер. Одиссея ХИХ 518
  6. ↑ Антонин Либерал. Метаморфози 11, 9

Адабиётлар

  • Пандарей // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.