Jump to content

Папуаслар

From Ziyosfera

Папуаслар (малайяча папуwа — жингалак) — халклар гуруҳи, Ғарбий Меланезиянинг туб аҳолиси. Янги Гвинея о. ва Тимор о.нинг шарқий қисми туб жой аҳолисининг катта қисмини умумлашган номи (энга, чимбу, хаген, камано, хули ва бошқалар). Умумий сони 4,8 млн. киши (1987). Меланезия ирқига мансуб. Папуас тилларида сўзлашади. Диндорлари аждодлар култи, магия ва тотемизмга эътиқод қилади. XIX аср охиридан миссионерлар таъсири остида христианлик тарқалган, ҳозирги кўпчилик П. расман уни қабул қилишган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, чўчқачилик, балиқ овлаш, қисман овчилик. П.ни этнографик жиҳатдан ўрганишга рус тадқиқотчиси Н.Н. Миклухомаклай катта ҳисса қўшган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил