Jump to content

Параллелепипед

From Ziyosfera
Параллелепипед

Параллелепипед (юн. параллелос – параллел ва эпипедон – текислик) – қарама-қарши ёқлари ўзаро параллел ва тенг параллелограммлардан иборат олтиёқлик. Параллелепипеднинг 8 учи, 12 қирраси бўлади. Ён қирралари асос текислигига тик бўлган Параллелепипед тўғри, акс ҳолда оғма Параллелепипед дейилади. Тўғри Параллелепипеднинг ён ёклари тўғри тўртбурчаклардан иборат. Асоси тўғри тўртбурчакдан иборат Параллелепипед тўғри бурчакли Параллелепипед, ёклари квадратлардан иборат Параллелепипед куб дейилади. [1]

Ҳажм –

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил