Jump to content

Парпи қўрбоши

From Ziyosfera
(Redirected from Parpi)
Википедияда исми Парпи бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Парпи қўрбоши

Парпи қўрбоши, Парпи [тахминан 1882, Андижон атрофидаги Қўқонқишлоқ (ҳозирги Пахтаобод шаҳри) — 1921-йил, 4-сентябр] — Фарғона водийсида совет режимига қарши ҳаракат раҳбарларидан бири. 1918-йил бошларида Фарғона водийсида қизил армияга қарши ҳаракат бошлаган 9 ҳарбий қўмондоннинг олтинчиси. Кўқонқишлоқдаги Кизилоёқ қишлоғида қароргоҳи жойлашган. Ўз номидан пул босиб, муомалага чиқарган (1919-йил бошидан). Мадаминбек ва кейинчалик Шермуҳаммадбекнинг асосий ўринбосарларидан бири сифа-тида 3600 йигитга раҳбарлик қилиб, совет режимига қарши муросасиз ку-раш олиб борган. 1918—20 йилларда Андижон уезди Парпи қўрбоши йигитлари назорати остида бўлган. Жангда жасурлиги ва душманга нисбатан шафқацизлиги боис Парпи ботир номини олган. Парпи қўрбоши қароргоҳида кўплаб рус офицерлари, жумладан, К. Осипов ҳам бўлиб, қизил армияга қарши курашганлар (яна қаранг Осипов исёни). Қўқонқишлоқ билан Бўтақора ўртасидаги Хайробод қишлоғида қизил аскарлар билан бўлган жангда уларни мағлубиятга учратган (1920). 1920-йил 24-ноябрда Қўқонқишлоқда қизил аскарлар билан бўлган жангда ҳам ғолиб чиққан ва душманнинг 2 та замбарак, 4 та пулемёт ва кўплаб қурол-аслаҳаларини ўлжа олган.

Қизил аскарларнинг 8-отлиқ бригадаси 1921-йил бошларида шиддатли жанглардан сўнг Парпи қўрбоши йигитларини мағлубиятга уч-ратиб, Қўқонқишлоқ ва Омончўрани эгаллашган. Парпи қўрбошининг 1000 кишилик гуруҳига Исроил қўрбоши ўз одамлари билан кўмакка келса ҳам, миқдор жиҳатдан устун қизил аскарлар Жалолобод ва Учқўрғонда бўлган жангларда ҳам ғолиб чиқишган. 1921-йил апрел да бўлган ана шундай тўқнашувларнинг бирида Парпи қўрбоши оғир ярадор бўлиб, вафот этган.

Яна қ.

Адабиёт

  • Узбекистаннинг янги тарихи, 2ки-тоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов Қ., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917—1924), Т., 2002[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил