Пасабанд тумани
Пасабанд тумани پسابند | |
|---|---|
| Дистриcт | |
| Аҳолиси (2012) |
92,900 |
Пасабанд тумани Афғонистоннинг Ғор вилоятида жойлашган. Аҳолиси 92,900 (11% пуштунлар, 5% ҳазоралар ва 84% тожиклар).[1] Ғор вилоятининг жанубий қисмида жойлашган Пасабанд тумани жанубда Ҳилманд вилояти, шарқда Дайкунди ва жануби-ғарбда Фараҳ вилояти билан чегарадош. Туман маркази — Шинкот.
Пасабанд тоғли туман бўлиб, қиши узун давом этади ва жуда совуқ бўлади. Йўллар яхши ҳолатда бўлмаганлиги туфайли баъзи қишлоқларга фақат ҳайвонлар ташима воситачилиги орқали бориш мумкин. Қишлоқлар орасидаги транспорт муаммолари билан бирга қудуқларнинг камлиги аҳолини тоза сув билан та’минлашдек йирик муаммони келтириб чиқаради. Асосий даромад манбаи қишлоқ хўжалиги аммо сув манбалари кам бўлгани боис қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрган. Ҳуддуддаги соғлиқ ва таълим тизими яхшиланишга муҳтож.
Иқтисодиёт
Туман аҳолиси асосан соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш даражаси ва сифатининг пастлиги, ижтимоий ва инфратузилма хизматларидан фойдаланиш имконияти йўқлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг сустлиги туфайли заиф иқтисодиётдан азият чекмоқда.[2]
- Қишлоқ хўжалиги: буғдой, арпа, маккажўхори, пиёз, сабзи ва шолғом.
- Ҳунармандчилик: гилам ва гилам тўқиш, тикувчилик ва каштачилик.
Манбалар
- ↑ „Дистриcт Профиле“. УНҲCР. 2005-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2015-йил.
- ↑ „Суммарй оф Дистриcт Девелопмент План“. Пасабанд Дистриcт Девелопмент Ассемблй. 2015-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2015-йил.
Ҳаволалар
- Туман профили УНҲCР, 2002-йил сентябр
- Аҳоли пунктлари харитаси (Wайбаcк Мачине сайтида 21-ноябр 2015-йил санасида архивланган) Арчивед АИМС, 2011-йил сентабр