Бешмўйловдорлар
| Бешмўйловдорлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Пентастомида | ||
Бешмўйловдорлар, тилчасимонлар (Пентастомида, Лингуалида)— паразит умуртқасиз ҳайвонлар синфи. Бўғимоёқлилар типининг хелицералилар кенжа типига қўшимча синф сифатида киритилади. 70 дан ортиқ тури маълум. Асосан тропик мамлакатларда тарқалган. Тана шакли чувалчангсимон ёки тилчасимон, хитин билан қопланган, бўғимсиз олдинги калта ва бўғимли кейинги узун бўлимлардан иборат. Танасининг олдинги бўлимида оғзи, икки жуфт тикансимон ичаклари (яқингача мўйловлар деб аталган) ва узун кейинги бўлимининг охирида чиқариш тешиги бўлади. Ичаги найсимон, нафас олиш ва қон айланиш органлари бўлмайди. Айрим жинсли. Вояга етган даврида турли судралиб юрувчилар ва сут эмизувчиларнинг ўпкасида ва нафас йўлларида паразитлик қилади. Кенг тарқалган турларидан бири—бурун Б. (эркагининг уз. 2 см, урғочиси 8—13 см) вояга етган даврида ит, бўри ва тулкиларнинг бурун бўшлиғида паразитлик қилади. Озиқ билан ўтхўр сут эмизувчилар (корамол, қўй, эчки ва бошқалар) ичагига тушган тухумдан чиққан личинкалар ичак атрофидаги лимфа безлари, жигар ва ўпкада паразитлик қилади. Асосий хўжайинлари оралиқ хўжайини зарарлаган органларни еб паразитни юқтиради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |