Пентестер
Оқ хакерлар — пентестер ким? У нега ҳар қандай ташкилот учун сув ва ҳаводек муҳим?

"Пентестер Дастурдастурингизни бузиб бермайди, балки қандай бузиш мумкинлигини ко'рсатиб беради"
Пентест нима?
Пентест — тармоқ ёки дастурга хакерлик ҳужумига о’хшаш жараёнларни амалга оширувчи тест тизими ҳисобланади. Пентестнинг мақсади тизим ёки дастурни қандай ҳимояланганини о’рганиш.
Пентест номи "пенетрацион тестинг" деган со'здан олинган бо'либ, у инглиз тилидан "кириш тести" деб таржима қилинади.
Пентест амалга оширилаётган жараёнда мутахассислар тизимни бузиш ёки тажовузкорларга махфий ма'лумотларга кириш имконини берадиган муаммоларни қидиради ва таҳлил қилади. Улар шунингдек, ҳақиқий тажовузкор позициясидан туриб, тизимни турли ё'ллар билан бузишга ҳаракат қилиб ко'ришади. Шу орқали сиз о'з бизнес ёки компаниянгизни кутилмаган ташқи ҳужумлардан асраш чоралари ко'ради.
Пентестингни ким амалга оширади?
Пентест бо'йича мутахассислар [1] пентестер деб аталиб, уларнинг "оқ шляпа" хакерлари ёки "оқ" хакерлар деган иккинчи номлари ҳам мавжуд.
Пентест нима учун керак?
- тизимлар ва тармоқлардаги заиф томонларни аниқлаш;[2]
- ҳужум қандай ва қаердан амалга оширилиши мумкинлигини аниқлаш;
- турли хакерлик ҳужумларида ҳимояланиш қандай ишлашини аниқлаш;
- вазиятни яхшилаш бо'йича тавсиялар бериш;
- тизимларга ҳақиқий хакерлик ҳужумларининг олдини олиш учун;
- ма'лумотлар ва тармоқ саломатлиги хавфсизлиги ва махфийлигини та'минлаш.
Пентестни амалга ошириш қандай босқичлардан иборат?
1.[3] Ма'лумот то'плаш — очиқ манбаларда, ижтимоий тармоқларда, форумларда ва блогларда ташкилот ва ходимлар ҳақидаги ма'лумотларни қидириш.
2. Техник базани излаш — корхона учун мавжуд ресурслар, иловалар ва техник воситаларни аниқлаш.
3. Камчиликлар ва таҳдидларни таҳлил қилиш — пентестерлар томонидан ишлаб чиқилган воситалар ва ёрдамчи дастурлар то'пламидан фойдаланган ҳолда хавфсизлик тизимлари ҳамда иловалардаги камчиликларни аниқлаш.
4.[4] Операцион ва ма'лумотларни қайта ишлаш — кейинги таҳлил билан ҳар қандай заифликлар ҳақида ма'лумот олиш учун ҳақиқий киберҳужумга тақлид қилиш;
5. Ҳисоботни яратиш — мавжуд хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бо'йича таклифлар билан якунланган пентест натижаларини лойиҳалаш ва тақдим этиш.
Қандай қилиб ко'никмаларсиз пентест қилишни о'рганиш мумкин?
[5] Асосий ко'никмаларни ривожлантириш учун ко'плаб амалий ечимлар мавжуд. Веб-хизматлар ва заифликларга эга тайёр иловалар ко'ринишида.
1. ҲаcкТҳисСите!
Маҳоратни синаш ва тизимда тест о'тказиш учун мо'лжалланган юридик сайт.
Бу асосан компютер хавфсизлиги бо'йича интерактив мини-курс бо'либ, пентест бо'йича бошланг'ич билим ва янада ривожланган алгоритмларни о'ргатади.
3. ҲаcкТҳеБох
Пентест қилишни о'рганиш учун мо'лжалланган о'йин майдончаси бо'либ, энг машҳур платформалардан бири ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ https://www.sonarqube.org/features/security/sast/?gads_campaign=ROW-1-Generic&gads_ad_group=SAST&gads_keyword=security%20testing&gclid=Cj0KCQjwspKUBhCvARIsAB2IYuukRVe1-pA_vou4xyYvNoKlIgM0UAAK7zV3cLB9dyAoqQBcF0yXp9AaAqQfEALw_wcB
- ↑ https://www.sonarqube.org/features/security/sast/?gads_campaign=ROW-1-Generic&gads_ad_group=SAST&gads_keyword=security%20testing&gclid=Cj0KCQjwspKUBhCvARIsAB2IYuslDhuZ4muCze5nrjKeuzi8mHMJyrEHX8Q2dxyoIH-7WFQGgyKYKicaAvauEALw_wcB
- ↑ https://www.coursera.org/lecture/detect-mitigate-ethical-risks/penetration-testing-2eEjd
- ↑ https://en-int.seekweb.com/ws?q=penetration%20security&asid=sw_ws_gc1_11&mt=b&nw=g&de=c&ap=&ac=17844&cid=13703616390&aid=124393103019&locale=en_US&gclid=Cj0KCQjwspKUBhCvARIsAB2IYusRG01rq2XMb9Y-U5mp1Dm78TVey-1AexuLTzezWxD5vRhPNe0BU4gaAvtGEALw_wcB
- ↑ https://www.quora.com/How-can-I-start-to-learn-penetration-testing-I-dont-have-programming-skills-Is-it-needed
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |