Пешанабанд
Appearance
Пешанабанд, пешанабоғ — 1) аёллар бошига, пешанасига боғлайдиган, танғиб ўраладиган кичик рўмол. Пешанани, пешанадаги сочларни беркитиб туради. П. устидан катта (оқ дока, ойим дока ёки шол) рўмол ўралади. Баъзан кекса аёллар катта оқ рўмолни ўраб, унинг устидан П. боғлайдилар; 2) рўмол устидан пешанага боғланадиган боғич. Зардўзи ва бошқа усулларда кашта тикиб безатилади. XIX аср охирларида тайёрланган нафис бе-закли П. намуналари республика музейларида сақланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |