Jump to content

Поcитос

From Ziyosfera
Поcитос
Тўлиқ номи Эстадио Поcитос
Жойи Монтевидео,  Уругвай
Қачон қурилган 1921-йил
Қачон очилган 1921-йил
Қачон ёпилган 1940-йил
Юзаси табиий майса
Ҳажми 1 000
Майдон ўлчами 109 × 75 м
Майдон эгалари
„Пенярол“ (1921—1933)

"Поcитос" стадиони (испанча: Эстадио Поcитос) — Уругвай пойтахти Монтевидеодаги ҳозир бузиб ташланган кўп функсияли стадион. 1921-йилдан 1933-йилгача арена кўпроқ „Пенярол“ клубининг футбол ўйинлари учун ишлатилган[1].

Айнан шу аренада 1930-йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг илк ўйини ўтказилган эди. Шу жойда томошабинлар турнир тарихидаги илк голни кўришди — 19-дақиқада Франсия — Мексика учрашувида франсиялик футболчи Люсен Лоран гол урди[2]. Биринчи голдан сўнг франсузлар ўз устунлигини оширишди ва учрашув 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал бўлди. Кейинчалик, стадионда яна бир чемпионат ўйини бўлиб ўтди, унда руминияликлар перуликларни ишончли тарзда 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

1930-йиллардаги чемпионатдан сўнг, Пеñарол Cентенариода ўйнай бошлаганлиги сабабли арена кераксиз бўлиб қолди ва шунинг учун Поcитос стадиони бузиб ташланди. Бугунги кунда унинг ўрнида фақат ёдгорлик белгиси қолган.

Ушбу стадион қадимги Юнонистон театри моделидан олинган эллиптик трибуналарни ўз ичига олган биринчи футбол стадионларидан бири эди. Маълумотларга кўра, Cентенарио ушбу стадионнинг „гигант версияси“ бўлиши режалаштирилган эди. Поcитос стадиони тарихдаги 40 та энг нуфузли стадионлар китобига киритилган.

1930-йилги Жаҳон чемпионати

1930 йилги Жаҳон чемпионати доирасида ушбу стадионда иккита ўйин бўлиб ўтди:

А гуруҳи


 Франсия4:1 Мексика
Лоран Гол 19'
Лангиллер Гол 40'
Масчинот Гол 43', 87'
Cаррено Гол 70'
Поcитос, Монтевидео
Мухлислар сони: 3 000

C гуруҳи


 Руминия3:1 Перу
Деşу Гол 1'
Станcиу Гол 79'
Коваcс Гол 89'
Луис де Соуза Феррейра Гол 75'
Поcитос, Монтевидео
Мухлислар сони: 2 000
Бош ҳакам: Чили байроғи Алберто Wарнкен

Бошқа муҳим ўйинлар

Стадион 1920-йилларда Британия футбол клубларининг Жанубий Америкага сафари чоғида бир неча ўртоқлик ўйинларига мезбонлик қилган. Поcитосда қуйидаги ўйинлар ўтказилган:

Сана Мақоми Жамоа Ҳисоб Жамоа
1923-йил 19-июн Ўртоқлик  Уругвай
1–1
Шотландия Тҳирд Ланарк
1923-йил 4-июл Ўртоқлик Уругвай Пенярол
2–0
Шотландия Тҳирд Ланарк
1924-йил 31-август Уругвай фахрий кубоги  Уругвай
2–3
 Аргентина
1928-йил 14-июн Ўртоқлик Уругвай Пенярол
1–2
Шотландия Мотҳерwелл
1929-йил 9-июн Ўртоқлик Уругвай Пенярол
1–2
Англия Челсеа

Манбалар