Jump to content

Поляриметрия

From Ziyosfera

Оптик актив моддалар поляриметрия ва сахариметрия Оптик фаол моддалар ёруғликнинг қутбланиш текислигини қанчалик буришини ўлчашга асосланган физиккимёвий усул. Кўпинча, органик бирикмалар оптик фаол моддалар ҳисобланади. Моддаларнинг оптик фаоллиги оптик асбоб — поляриметр ёрдамида ўлчанади. П. усули асосида ўсимлик хом ашёларидаги канд ва крахмал, эритмалардаги оқсил ва аминокислоталар, сийдикдаги узум кандининг миқдори ва углеводородларни парчаловчи ферментлар хили, мик,дори ва кучи аникданади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил