Jump to content

Помпеи

Координаталари: 40°45′0″Н 14°30′0″Э / 40.75000°Н 14.50000°Э / 40.75000; 14.50000
From Ziyosfera
Помпеи
Шаҳар
40°45′0″Н 14°30′0″Э / 40.75000°Н 14.50000°Э / 40.75000; 14.50000
Мамлакат Италия
Вилоят Cампаниа
Провинсия Неапол
Ҳукумат
 • мер Cлаудио Д'Алессио
Майдон 124 км2 (48 кв ми)
Маркази баландлиги 29 м
Расмий тил(лар)и италянча
Аҳолиси
 (2009)
25 754
Зичлиги 2146 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди +39 081
Почта индекс(лар)и 80045
ИСТАТ коди 063058
Помпеи харитада
Помпеи
Помпеи

Помпеи — Италиянинг жанубидаги шаҳар, Cампаниа вилоятида. Неапол қўлтиғи соҳилида, Везувий вулкани этагида жойлашган. Аҳолиси 25 минг кишидан кўпроқ, асосан, туристларга хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Майда корхоналар, геофизика расадхонаси бор. Шаҳар яқинида Везувий вулкани отилиши натижасида вайрон бўлган кад. Помпеи қоддиқлари сақланган. XVIII асрдан бошлаб бу ерда казиш ишлари олиб борилади. К,азиш натижасида шаҳар деворлари (милоддан аввалги V—IV асрлар), форумлар (милоддан аввалги VI—II асрлар), ибодатхоналар, бо-зорлар, турар жой ва виллалар (милоддан аввалги III аср — милодий I аср) очилган. Улар Рим им-периясининг хўжалиги, турмуш тарзи, маданияти, санъати тўғрисидаги маълумотларнинг муҳим манбаи ҳисобла-нади. Туристлар кўп келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар