Jump to content

Портик

From Ziyosfera

Портик (лотинча: партиcус)— асосан, бино бош тарзига, айрим ҳолларда 2 ёки 3 томонига ишланган қатор устун, колонналар. Қад. меъморликда кенг тарқалган. Юнонистон сайргоҳларида П.лар бўлган. XVIII—XIX асрларда классицизм даври меъморлигида, XX асрда, асосан, жамоат бинолари (ўқув корпуслари, театр бинолари, маданият саройлари)да қўлланган. Тошкентдаги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги биноси, Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа бинолардаги П.лар ўзига хос услубда ишланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил