Jump to content

Преформизм

From Ziyosfera
Жан Сwаммердам, Мираcулум натураэ сиве утери мулиэбрис фабриcа, 1729

Преформизм (лот. праэформо — ол-диндан ҳосил қиламан) — организм жинсий ҳужайраларида эмбрионнинг ривожланиши ва ундан ҳосил бўладиган организм хусусиятларини олдиндан белгилаб берадиган моддий тузилмаларнинг бўлиши тўғрисидаги таълимот. Пре-формистик қарашлар тарихан узоқ вақт давомида шаклланган. Дастлабки микро-скопистлар (Я. Сваммердам, М. Малпиги, А. Левенгук ва бошқалар) фикрича, тухум (овизм) ёки уруғ (анималкулизм) ҳужайрада барча органлар батамом шаклланган, жуда кичик муртакча мавжуд; ривожланиш фақат муртак қисмларининг йи-риклашувидан ибо-рат. Тухум ёки уруг ҳужайрани 1-ўринга қўйишига кўра, преформистларни овистлар ва анималкулистларга ажратиш мумкин. Преформистлар илгари сурган ғоя манти-қий жиҳатдан креационистларнинг тирик организмларни худонинг ўзи яратганлиги тўғрисидаги ғоясига яқин келади (қаранг Креационизм). Преформис-тик қарашларни кейинчалик ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги ва бошқа ғояларнинг мухолифлари (А. Гал-лер, Ш. Бонне, Л. Спалансани ва бошқалар) ривожлантиришди, XVIII асрнинг 2ярмидан бошлаб организм ривожланишидаги издан чиқишлар, ота-она белгиларининг ирсийланиши, органлар ре-генерацияси тўғрисида маълумотлар тўпланиб бориши билан ривожланишда янги белгиларнинг муайян тартибда ҳосил бўлиши тўғрисидаги таълимот — эпигенез шаклланди. Т. Мопертюи, Ж. Б. Бюффон, айниқса, К. Волф то-вуқ тухуми ва ўсимлик муртагининг ривожланишини кузатиш асосида бу таълимотни ёқлаб чиқишди.

XIX асрнинг 2ярмида уруғланиш ва ҳужайра бўлиниши (митоз)ннт мо-қияти очиб берилиши ҳамда ирсият ва ривожланиш механизмларининг ҳужайра ядросидаги хромосомалар билан боғлиқлиги тўғрисидаги таълимот пайдо бўлиши билан преформистик қарашлар яна қайтадан юзага чиқа бошлайди. Ривожланишни фақат ташқи шароит таъсири (эктогенез) ёки моддий бўлмаган омил билан боғлиқлиги тўғрисидаги (витализм) эпигенетик ғоялар асоссиз эканлиги исбот қилинди. XIX асрнинг охирида организм тузилиши ва ривожланиши ҳужайра ядроси билан боғлиқлиги, хромосомаларнинг индивидуаллиги, уларнинг уруғланиш ва белгиларнинг ирсийланишидаги аҳамияти тўғрисидаги таълимот ҳам ўз моҳиятига кўра дастлаб преформизмга яқин эди. XX аср ўрталарида генлар кимёвий табиатининг аниқланиши, ирсий ахборотнинг сақланиши ва ирсиятга берилиши механизмининг аниқланиши билан П.нинг кўп асрлик ва қарамақаршиликларга бой тарихи ҳам бар-ҳам топди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил