Jump to content

Пресс

From Ziyosfera

Пресс (лотинча: ргессо — босаман, эзаман) — материалларга босим билан зарбсиз (статик) ишлов бериш учун мўлжалланган машина. Темирчилик-штамлаш ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси. Дастаки винтли П. XV—XVI асрларда ҳунурмандчилик ишлари (мой ажратиш, узум эзиш ва бошқалар)да ишлатилган. Кейинчалик (XVII—XVIII асрларда) металл ишлашда, ху-сусан, танга пул зарб қилишда, сўнгра темирчилик-штамплаш ишларида кенг таркалди.

П.нинг гидравлик, механик ва гидромеханик хиллари бор. Улар кривошипли ёки экссентрикли, винтли, тирсакли, рейкали ва ричагли; вертикал ва горизонтал хилларга бўлинади. Поковкаларни штамплашда автоматлаштирилган П.дан фойдаланилади.

П. саноатнинг турли тармокларида металл, пластмассалар, резина, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов беришда жисмларнинг шаклини ўзгартириш (болғалашштамплаш), бўлак-бўлак ёки кукунсимон материалларни бириктириш (брикетпаш), юмшоқ моддаларнинг ҳаж-мини кичрайтириш (пакетлаш), деталларни бириктириш (қаранг Пайвандлаш), турли агрегат хрлатдаги жисмларни бирбиридан ажратиш, ме-талларнинг механик хоссаларини си-наш ва бошқа ишларда қўлланади. Бундан ташқари, П.ларда тикувчилик маҳсулотлари дазмолланади, фанерага турли шакл берилади, йиғиш операциялари бажарилади, металлар механик синовдан ўтказилади. Ҳажмий штамплаш учун мўлжалланган йирик П.ларнинг энг юқори босим кучи — 750 МН гача, лист метариал учун — 1500 МН.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил