Jump to content

Прометей

From Ziyosfera
Прометҳеус Брингс Фире бй Ҳеинрич Фриэдрич Фüгер. Прометҳеус брингс фире то манкинд ас толд бй Ҳесиод, wитҳ иц ҳавинг беэн ҳидден ас ревенге фор тҳе триcк ат Меcоне.

Прометей — юнон мифологиясида Олимп тоғидаги маъбудлардан оловни ўғирлаб, одамларга ҳадя қилган маъбуд. Бунинг учун у Зевс буйруғи билан тоғ қоясига кишанланиб, муттасил қийноққа солинган: ҳар куни бургут учиб келиб, П.нинг туни билан яраси битган жигарини чўқиб турган. Геракл П.ни озод қилиб, бургутни ўлдирган. П. об-рази адабиёт (Волтер, И. В. Гёте, Ж. Байрон, П. Б. Шелли, Л. Мештерхази), тасвирий санъат ва мусика (Л. Бетховен, А. Н. Скрябин)да акс эттирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил