Қаҳрамон Нуралиев
| Қаҳрамон Нуралиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1964-йил 21-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Самбочи → Спорт мураббийи |
Қаҳрамон Нуралиев Қулсахатович (1964-йил 21-ноябрда Термиз шаҳрида туғилган) — совет самбочиси, самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги СССР чемпионатлари совриндори, самбо бўйича СССР кубоги ғолиби ва совриндори, Европа чемпионати совриндори, самбо бўйича РСФСР Миллатлар Спартакиадаси чемпиони, СССРда халқаро тоифадаги спорт устаси. У Александр Егорович Соколов ва Э.А.Тюрин раҳбарлигида машғулотлар ўтказган. У енгил вазн тоифасида (62 кг гача) мусобақада қатнашган. Ҳозирда „Олимп“ номли кураш бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори(Твер).
Оиласи
Қаҳрамон Нуралиевнинг хотини Наталя Викторовна 1971-йилда таваллуд топган. Наталя ҳам самбо бўйича жаҳон чемпиони, самбо ва дзюдо бўйича СССР спорт устаси. Дзюдо бўйича СССР чемпионати ғолиби ва олтин медал совриндори. Эр-хотиннинг тўрт ўғил ва бир қизи бор. Жуфтликнинг катта ўғли дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Россия чемпионатлари ғолиби, дзюдо бўйича Россия кубоги ғолиби, дзюдо бўйича Европа кубоги ғолиби ва олтин медал совриндори, Россия, Европа ва Жаҳон чемпионатларининг чемпиони ва олтин медали совриндори. Универсал жанг бўйича Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси. Нуралиевнинг иккинчи ўғли универсал жанг бўйича Россия, Европа ва жаҳон чемпионатлари чемпиони ва совриндори, универсал жанг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Уларнинг учинчи ўғли дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Россия чемпионати ғолиби, дзюдо бўйича Европа ўсмирлар Олимпия фестивали кумуш медали совриндори, универсал жанг бўйича Россия, Европа ва жаҳон чемпионатлари чемпиони ва совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси[1].
2002-йилда Нуралиэвлар оила жамоалари ўртасида „Дадам, онам, мен спорт оиласиман“ кўпкураш бўйича Россия чемпионатида ғолиб бўлишган. 2005-йилда Нуралиевлар оиласи „Йилнинг энг яхши оиласи — спорт ютуқлари учун“ номинациясида „Россия оиласи“ Миллий мукофоти соҳиби бўлишган. 2018-йилда оила „Ота-она шон-шарафи“ ордени билан тақдирланган[2].
Ютуқлари
- Самбо бўйича СССР жамоавий кубок соҳиби 1983-йил —

- Самбо бўйича СССР чемпионати 1985-йил —

- Самбо бўйича СССР чемпионати 1985-йил — 3-ўрин
- Самбо бўйича СССР чемпионати 1988-йил —

- Самбо бўйича СССР кубоги 1989-йил — 3-ўрин
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
- ↑ https://vsambo.ru/sportsmeny/n/nuraliev-kahramon/nuraliev-kahramon/