Jump to content

Қиём

From Ziyosfera

Қиём — шакарни сувда қайнатиб тайёрланган қуюқ шарбат. Қ.га сабзавот, мева, резавор мевалар ва бошқалар (сабзи, янтоқ гули, равоч, олча, тоғолча, лимон ва бошқалар) солиб қайнатиб мураббо тайёрланади (айрим мураббо турларини тайёрлашда шакар сепиб қўйилган мевадан ажралган шарбатдан аввал Қ. қайнатилади ва сўнгра унга мевалар солиб, қайнатиш давом эттирилади). Чакчак учун асал ёки шакардан махсус Қ. тайёрланади.