Қобус бин Саид
| Қобус бин Саид | |
|---|---|
арабча: قابوس بن سعيد آل سعيد | |
|
| |
| Уммон султони | |
|
Мансаб даври 1970-йилдан – 2020-йилгача | |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Ҳайсам ибн Ториқ ал Саид |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
18-ноябр 1940-йил Маскат |
| Вафоти |
10-январ 2020-йил (79 ёшда) Маскат |
| Онаси | Мозун ал Машаний |
| Отаси | Саид ИИИ |
| Мукофотлари |
|
Қобус ибн Саид Ал Саид (арабча: قابوس بن سعيد آل سعيد) – 1970-йил 23-июлдан вафотигача Уммон султони бўлган. Ал Саид хонадони асосчисининг ўн бешинчи авлоди. Яқин Шарқ ва араб дунёсида энг узоқ вақт (деярли ярим аср) давомида ҳукмронлик қилган[1][2][3][4][5].
Маскат ва Уммон султони Саид бин Таймурнинг ягона ўғли[6]. Англиянинг Суффолк шаҳрида таълим олган. Сандҳурст қироллик ҳарбий академиясини тугатгандан сўнг, қисқа муддат Британия армиясида хизмат қилди[7]. 1966-йилда Уммонга қайтиб келди. 1970-йилда Қобус Британия кўмагида давлат тўнтариши натижасида отасини ағдариб, Уммон тахтига ўтирди. Мамлакат номи кейинчалик Уммон Султонлиги деб ўзгартирилди[8].
Султон сифатида Қобус модернизация сиёсатини амалга оширди ва Уммоннинг халқаро изоляциясига барҳам берди[9][10]. Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакатда турмуш даражаси ва тараққиёти кўтарилди, қулдорлик бекор қилинди, Дуфар қўзғолони бостирилди ва Уммон конституцияси эълон қилинди[11].
Соғлиғидан азият чеккан Қобус 2020-йилда вафот этди. Унинг фарзандлари йўқ эди, шунинг учун ўлимидан кейин ворис қолдириш бўйича тўхтамга келиш учун қироллик судига мурожаат қилди. Эҳтиёткорлик учун келишувга эришилмаган тақдирда, ўзининг вориси номи кўрсатилган хатни яширди. Унинг ўлимидан сўнг қироллик саройи Қобуснинг мактубини кўриб чиқди ва унинг вориси бўлган амакиваччаси Ҳайсам бин Тариқни султон деб эълон қилди[12].
Манбалар
- ↑ „Cан Оман'с Стабилитй Оутливе Султан Қабоос?“. Миддле Эаст Институте. Қаралди: 2017-йил 1-март.
- ↑ "Қабоос бин Саид". Wебстер'с Неw Wорлд Энcйcлопедиа. Неw Ёрк: Маcмиллан Инc.. 1994. п. 694. ИСБН 0-671-85017-2. https://archive.org/details/webstersnewworl000newy/page/694/mode/2up?view=theater&q=%22Qaboos+bin+Said%22.
- ↑ архив нусхаси, 2009-07-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-01-01
- ↑ Руслан Алиев. „Оман - Характеристика рынка вооружений Омана“. Центр АСТ. 2012-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-январ.
- ↑ Видео
- ↑ СУЛТАН, СОВЕРШИВШИЙ ПРИЖОК В БУДУЩЕЕ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-06-15 санасида архивланган)(рус.)
- ↑ Уммон султонлари
- ↑ https://m.kun.uz/news/2020/01/11/ummon-sultoni-vafot-etdi
- ↑ Мессаге оф cондоленcе фром Тҳе Қуээн он тҳе пассинг оф Султан Қабоос бин Саид ал Саид, Ретриэвед он 15 Жануарй 2020.
- ↑ Эуропеан Унион.
- ↑ Тонй Блаир [@ТонйБлаир]. „И ҳеард тҳе неwс абоут Ҳис Мажестй Султан Қабоос бин Саид оф Оман wитҳ греат саднесс. Ҳе wас а леадер оф висион анд пурпосе wҳо тоок овер тҳе леадершип оф ҳис cоунтрй ат а диффиcулт тиме анд раисед ит то ан энтирелй неw левел оф девелопмент анд просперитй...“.
- ↑ „Оман намес cултуре министер ас суccессор то Султан Қабоос“ (эн). Оман намес cултуре министер ас суccессор то Султан Қабоос. Қаралди: 2022-йил 1-сентябр.
- 18-ноябрда туғилганлар
- 1940-йилда туғилганлар
- Маскатда туғилганлар
- 2020-йилда вафот этганлар
- 10-январда вафот этганлар
- Маскатда вафот этганлар
- Уммон ордени соҳиблари
- Уммон ҳарбий ордени соҳиблари
- Бани ордени рицарлари
- Муқаддас Михаил ва Муқаддас Георгий ордени рицарлари
- Нишони Покистон ордени соҳиблари
- Нил ордени соҳиблари
- Фахрий легион ордени соҳиблари
- Паҳлавий ордени соҳиблари
- Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун катта хочли ордени соҳиблари
- Хризантема ордени соҳиблари
- Қирол Абдулазиз ордени соҳиблари
- Мустақиллик ордени кавалерлари (Қатар)
- Уммон султонлари
- Уммон миллиардерлари
