Қўбиз
|
Қўбиз | |
| Тури |
Торли |
|---|---|
| Регистри | |
|
Кичик октавадаги до нотасидан — иккинчи октавадаги ре нотасигача | |
| Ўхшаш асбоблар | |
|
Қўмуз, қўбиз, рубоб | |
Қўбиз (қил қўбиз, қобуз) – торли-тирнама чолғу асбоби
Тарихи
Ўрта аср (Маҳмуд Қошғарий, Навоий, Бобур, Дарвишали Чангий ва бошқалар) манбаларида қўбиз туркий халқларнинг энг севимли торли-тирнама мусиқа чолғуси сифатида таърифланган. Бу шаклдаги қўбиз (ҳозирги дўмбирага яқин) қирғизларда қўмуз, хакасларда хомис номи билан сақланган. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқларда қўбиз – торли-камонли чолғу сифатида машҳур.
Тузилиши
Умумий узунлиги 700 мм атрофида. Ўйма косаси (резонатори) ва ёйсимон букилган йўғон дастаси бир бутун ёғочдан ясалади. Косасининг узунчоқ пастки қисми тери билан қопланади. Отнинг чийратилмаган қилидан ясалган 2 тори кварта (баъзан квинта)га созланади. Ёйсимон камон (600-700 мм атрофида) қиллари бармоқлар ёрдамида таранглаштирилади. Ривоятларга кўра, илк қўбизни афсонавий Қўрқит (ўғуз бахшиларининг пири) ясаган. Қорақалпоқ (ХВИИИ асрга қадар қозоқ) жировларида, шунингдек, бахши-шомонларда қўбиз асосий чолғу ҳисобланган. Майин, нолаларга бой товушга эга қўбиз Ўзбекистонда 1930-йилларгача Бухорода мақом ансамбллари таркибида бўлган. 1940–1950-йилларда қўбизнинг реконструксия қилинган (прима, алт, бас ва бошқалар) турлари халқ чолғулари оркестри таркибига киритилган;
2) туркман, татар, бошқирдларда темир чангқўбиз номи.
Турлари
Алт қўбиз
Торли камонли қозоқ халқ чолғусининг каттароқ ҳажмда қайта ишланган тури. Алт қўбизда учта тор квинта оралиғида кичик октавадаги до, сол ва биринчи октавадаги ре нотасига созланади. Диапазони кичик октавадаги до нотасидан, иккинчи октавадаги ре нотасигача бўлиб, ноталар алт калитида ёзилади[1][2].
Галерея
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |