Қорақулбек
| Қорақулбек | |
|---|---|
Қорақулбек | |
| Самарқандлик қўрбоши | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Самарқанд |
Қорақулбек — Қорақулбек — Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатган йирик қўрбоши. Каттақўрғон уезди. Қорақулбек қўрбоши Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].
Қўрбошилик фаолияти
Қорақулбекнинг асли келиб чиқиши ўзбекларнинг қарлуқ уруғидан бўлган. Қорақулбек Нурота-Оқтав этакларидаги оқчалисой воҳасининг Тўлабости қишлоғида таваллуд топган. Қўрбошининг невараси Асрор Низом ўғлининг хотирлашича, Қорақулбек қорачадан келган, бўйи ўртадан баландроқ, кенг яғринли, нигоҳи ғоят ўткир жуворманд киши бўлган. Қорақулбек дастлаб Бухорода мадрасада таҳсил олган бўлиб, 1915-йил қишлоқ элликбоши (амини) бўлган. Қорақулбек қўрбоши ўзининг 500 нафар қарлуқ йигитлари билан Зарафшон дарёсининг жанубидаги тоғ ораси ва дашт ҳудудини тўлиқ ўз назорати остига олган. Бухородан келган кўплаб тараққийпарварлар ҳам унинг сафига қўшилади. Жом атрофидан келган Оқбошбек ҳам 100 нафар сафдоши билан унга қўшилган. Қорақулбек қизил армияга қарши Баҳромбек билан бирга кураш олиб боради. Муҳаммад Али Балжувоний ўзининг „Тарихи нофейи“ („Фойдали тарих“) китобида бир нечта Самарқандлик қўрбошилар тўғрисида маълумотлар бериб ўтган. Балжувоний 1921-1923-йилларда қизил армияга қарши курашган хатирчилик қўрбоши Қорақулбек ҳақида шундай ёзади: „Хатирчи вилоятидан Қорақулбек дегани ҳам қўрқмас эди. У қарйиб олти ой Хатирчи вилояти ва Миёнқолда ҳумронлик қилади. Охирги ҳукумат билан сулҳ тузиб, икки-уч нафар саркардаси билан Каттақўрғоннинг Панжшанба мавзесида қатл этилди. Булар Бухоро музофотларидан Қоракўл, Хайробод, Вобканд, Нурота, Зиёвуддин ва Хатирчини эгаллаб олган эдилар. Улар бир йилдан ортиқроқ совет ҳокимиятига қарши кураш олиб боришади“. Қорақулбек қўрбошининг ўлими тўғрисида турли маълумотлар мавжуд. Манабаларда у 1922-йил ноябр ойида Каттақўрғон ҳудудидаги Пайшанба қишлоғида бўлган Ревтрибуналнинг ҳукми билан отиб ўлдирилган дейилса, „Зарафшон“ газетасида 1925-йил 17-октябрда қамоқхонадан қочишга уринган отиб ўлдирилган[2].