Қудрат узуклари

Қудрат узуклари — Ж. Р. Р. Толкиэннинг легендариумидаги, асосан унинг „Узуклар ҳукмдори“ номли фентези романидаги сеҳрли артефактлар. Ягона узук биринчи марта Толкиэннинг болалар учун ёзилган „Ҳоббит“ фентези романида сюжет воситаси, сеҳрли узук сифатида пайдо бўлган. Кейинчалик Толкиэн унинг келиб чиқиш тарихини ўйлаб топди ва унга анча катта куч берди: у кўринмаслик каби қобилиятларни берувчи ва Ягона узук томонидан бошқариладиган бошқа ўн тўққизта Буюк узукни қўшди. Булар Элфларнинг Учта узуги, Гномларнинг Еттита узуги ва Инсонларнинг Тўққизта узуги эди. У, шунингдек, кичик кучларга эга бўлган кўплаб бошқа кичик узуклар ҳам мавжудлигини айтиб ўтган. „Узуклар ҳукмдори“ асаридаги асосий сюжет элементларидан бири — Қора ҳукмдор Саурон томонидан яширинча ясалган Ягона узукнинг ўзига қарам қилиб қўювчи кучидир. Тўққизта узук ўз соҳибларини Сауроннинг энг хавфли хизматчилари бўлмиш Назгулларга (Узук арвоҳларига) айлантириб, қул қилиб олади.

Хаёлий тарих

Қудрат узуклари Эрегиондаги Нолдор манзилгоҳининг элф темирчилари томонидан ясалган[Т 1].

Манбалар

Асосий

  1. ↑ Толкиэн 1980, "Тҳе Ҳисторй оф Галадриэл анд Cелеборн"

Иккинчи даражали

Адабиётлар