Jump to content

Р.С.C. Андерлечт

From Ziyosfera
Андерлечт
Файл:Р.С.C. Андерлечт.свг
Тўлиқ номи Роял Спортинг Cлуб Андерлечт
Лақаби Пурпле & Wҳите, Спортинг
(нидерландча: Паарс-wит;
франсузча: Лес Мауве эт Бланc)
Қисқа номи Р.С.C.А.
Асос солинган 27-май, 1908-йил (118 йил аввал) (1908-05-27)
Cонстант Ванден Стоcк – Лотто Парк
Сиғими 22,500[1]
Чаирман Wоутер Ванденҳауте
Ҳеад cоач Бриан Риэмер
Лига Белгиан Про Леагуэ
Ўрни Белгиан Про Леагуэ, 3рд оф 16
Вебсайти Клуб сайти
Амалдаги мавсум

Андерлехт (нидерландча: Роял Спортинг Cлуб Андерлечт — Қироллик спорт клуби Андерлехт"; нидерланд талаффузида: [ˈɑндерлɛхт], франсузча: [ɑ̃дəʁлɛкт], немисча: [ˈандɐлɛçт]) — Белгиянинг Андерлехт профессионал футбол клуби 1908-йил 27-майда ташкил топган. Бу Белгиянинг энг клуби ҳисобланиб, 33 карра Белгия чемпиони, 9 карра мамлакат кубоги ғолиби, 13 карра Белгия суперкубоги ғолиби ва 5 карра Европа кубоги соҳиби. У уй учрашувларини 22 000 дан ортиқ томошабинни сиғдира оладиган „Cонстант Ванден Стоcк“ стадионида ўтказади. Клубнинг анъанавий ранглари бинафша ва оқ ҳисобланади.

Тарихи

Клуб 1908-йил 27-майда „Андерлехт“ коммунаси ҳудудида жойлашган „Конкордия“ кафесида ташкил этилган. Янги жамоа 1909/10-йилги мавсумда Белгия футбол лигасининг энг қуйи даражасидан, учинчи вилоят дивизионидан бошлаб расмий турнирларда қатнаша бошлаган. 1913-йилда жамоа мамлакат чемпионатининг иккинчи дивизионига кирди ва у ерда тўртинчи ўринни эгаллади. Урушдан олдин, 1917-йилда клуб учун „Cонстант Ванден Стоcк“ аренаси қурилган бўлиб, у ерда жамоа ҳозиргача ўйнамоқда. Биринчи жаҳон уруши пайтида жамоанинг кучли ҳомийси — саноатчи „Эмил Версе“ бўлган. У ўзига ёққан жамоа учун бинафша ва оқ рангли либосларни танлади. 1921-йилда „Андерлехт“ биринчи марта Белгия чемпионатининг юқори дивизионига чиқди ва 12-ўринни эгаллади, аммо кейинги ўн йил ичида клуб турнир жадвалида охирги ўринда эди. Аммо шунга қарамай жамоа дивизионлар ўртасида мувозанатни сақлаб қолди[2].

1947-йилда „ Андерлехт“ биринчи марта лига чемпионлигини қўлга киритди. Ўшандан бери „Виолет“ ниҳоят Белгиянинг етакчи футбол жамоаларидан бирига айланди ва ҳавас қилса арзийдиган натижалар билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади. 1963—1968-йиллар оралиғида клуб кетма-кет беш марта миллий чемпионат олтин медалини қўлга киритиб, миллий рекорд ўрнатди. Клуб мамлакат терма жамоаси учун таянч пунктига айланди.

Европа аренасида ҳам клуб катта муваффақиятларга эришди. 1982/83-йилги мавсумда „Андерлехт„ УЭФА кубогини қўлга киритди ва 1984-йилда ҳам ушбу турнирнинг финалига чиқди[3]. Шунингдек, „Андерлехт“ икки марта УЭФА Суперкубогини (1976 ва 1978-йилларда) ва Кубок эгалари кубогини (1975/76 ва 1977/78-йилги мавсумларда) қўлга киритган[4].

Дербилари

„Андерлехт“да учта асосий дерби бор, булар „Стандарт“ клуби билан ўйинлар (Белгия класикоси). „Бругге“ билан иккинчи дерби. „Унион“га қарши учинчи дерби (Брюссел дербиси).

Ҳозирги таркиби

2022-йил 22-июл ҳолатига кўра. Манба: трансфермаркт.cом сайтидаги ўйинчилар рўйхати

№ Исм шарифи Давлати Олдинги жамоаси
1 Тимон Велленройтер Германия Виллем ИИ
30 Хендрик ван Кромбрюгге Белгия Эйпен
70 Рик Веркаутерен Белгия Клуб тарбияланувчиси
4 Уэс Худт Нидерландия Англия Саутгемптон
14 Богдан Михайличенко Украина Украина Заря
42 Ханнес Делкруа Белгия Клуб тарбияланувчиси
54 Киллиан Сарделла Белгия Клуб тарбияланувчиси
55 Марко Кана Белгия Клуб тарбияланувчиси
62 Майкл Мурило Панама Неw Ёрк Ред Буллс
8 Исхак Абдулразак Нигерия Швеция Норрчёпинг
11 Лиор Рефаэлов Исроил Антверпен
17 Серхио Гомес Испания Боруссия (Дортмунд)
18 Маджид Ашимеру Гана Австрия Ред Булл (Залсбург)
20 Кристоффер Олссон Швеция Россия Краснодар
25 Адриан Требел Франсия Стандард
32 Нилсон Ангуло Эквадор Эквадор ЛДУ Кито
46 Ануар Аит-Эл-Хадж Белгия Клуб тарбияланувчиси
51 Яри Версхарен Белгия Клуб тарбияланувчиси
61 Кристиан Арнстад Норвегия Норвегия Стабек
7 Франсис Амузу Белгия Клуб тарбияланувчиси
9 Бенито Раман Белгия Германия Шалке 04
53 Антуан Колассен Белгия Клуб тарбияланувчиси
— Фабиу Силва Португалия Англия Вулверхемптон Wондерерс
Мураббий Франк Веркаутерен Белгия Ал-Батин

Манбалар

Ҳаволалар