Jump to content

Рашидиддин ас-Сурий

From Ziyosfera
Рашидун ас-Сурий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1177
Вафоти милодий 1241
Дини Ислом
Эра Айюбийлар сулоласи
Ҳудуд Миср ва Сурия
Асосий қизиқиш(лар)и Тиббиёт, Ботаника
Машҳур иш(лар)и ал-Адвият ал-Муфрадаҳ

Рашидиддин ас-Сурий (арабча: رشيد الدين الصوري‎‎, 1177–1241) 13-асрда яшаган ислом дунёсидаги етакчи табиб ва ботаник бўлган. У Айюбийлар сулоласининг етакчи арбобларига хизмат қилган[1].

Ҳаёти

Ас-Сурий Сурда туғилиб вояга етган, у ўша пайтда салибчилар бошқарувидаги Ливаннинг бир қисми эди ва унинг ас-Сурий нисбаси шаҳар номининг арабча шакли — „Сур“дан келиб чиққан. Сурдаги дастлабки таълимини тугатгач, у Айюбийлар назорати остидаги Қуддусга кўчиб ўтган ва у ерда шифохонада табиб бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик у 13-аср бошларида Айюбий султони ал-Одил билан учрашиб, унда жуда катта таассурот қолдирган. Ал-Одил ас-Сурийни Қоҳирага олиб келиб, уни ўзининг шахсий табиби этиб тайинлаган. У, шунингдек, ал-Одилнинг ўғли Ал-Муъаззам Исага ва набираси ан-Носир Довудга, яъни Дамашқнинг ўз давридаги барча ҳокимларига ҳам хизмат қилган[1].

Тиббиётдан ташқари, ас-Сурий ўсимликлар оламига ҳам қизиққан ва ботаника тадқиқотчиси бўлган. У ўсимлик ва гиёҳларни уларнинг табиий муҳитида кезиб ўрганар эди[1]. У ўсимликларни ўсишининг турли босқичларида имкон қадар аниқ тасвирлаш ва бўяш учун турли ранглар ҳамда бўёқлардан фойдаланувчи профессионал мусаввирни ёллаган. Ас-Сурийнинг ал-Адвият ал-Муфрадаҳ („Оддий дорилар“) номли китоби бизгача етиб келмаган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Али, 1996, п.41.
  2. ↑ Али, 1996, п.42.

Адабиётлар

  • Али, Абдул (1996), Исламиc Дйнастиэс оф тҳе Араб Эаст: Стате анд Cивилизатион Дуринг тҳе Латер Медиэвал Тимес, М.Д. Публиcатионс Пвт. Лтд, ИСБН 978-81-7533-008-5