Jump to content

Рауф Инилеев

From Ziyosfera
Рауф Инилеев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ишмирзаев Садриддин Саидмуратович
Таваллуд санаси 1950-йил 8-октябр (1950-10-08) (76 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, 
Ўзбекистон Ўзбекистон
Бўйи 172 см
Амплуаси яримҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1973-1975-йй.
?-?
1980-1984- йй.
1985-1988-йй.
Совет Иттифоқи Пахтакор
Совет ИттифоқиМеҳнат
Совет ИттифоқиСтарт (Тошкент)
Совет ИттифоқиСтар (Жиззах)
(? (?)
? (?)
104↑ (2)
116 (0))
Бошқарган клублари
1989-1990-йй.
1993-1996-йй.
1997-2000-йй.


2006-2007-йй.
2007-2008-йй.
2009-2010-йй.
2010-2011-йй.
2014-йил
2016-2017-йй.
Совет Иттифоқи Стар (Жиззах) клуб бош мураббийи
ЎзбекистонЧилонзор (Тошкент)
ЎзбекистонСўғдиёна
ЎзбекистонШўртан
ЎзбекистонАндижон
ЎзбекистонЎзбекистон (ёш.)
ЎзбекистонЎзбекистон
ЎзбекистонБухоро
ЎзбекистонСўғдиёна
ҚозоғистонМахтаарал
ЎзбекистонОбод
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Инилеев Рауф Талгатович (1950-йил 8-октябр, Тошкент, Ўзбекистон) —ўзбек футболчиси ва мураббийи.

Фаолияти

Футболчи сифатидаги карераси

Рауф Инилеев ўзининг профессионал фаолиятини 1973-йил бошида футболчи сифатида бошлаган. Ўша йили у Тошкентнинг „Паҳтакор“ жамоасида тўп сурган бўлишига қарамасдан асосий жамоага қўшила олмаган ва 1975-йилда клубни тарк этган[1]. Кейинги йилларда „Меҳнат“ (Жиззах), „Старт“ (Тошкент) ва „Стар“ (Жиззах) клубларида ўйнаган.

1988-йилда эса унинг ўйин фаолияти якунланган.

Мураббий сифатида ишга қабул қилиниши

1989-йилдан Жиззах вилоятидаги „Ёшлик“ клубида мураббий бўлиб ишлаган. 1993-йил Тошкентда янги ташкил этилган „Чилонзор“ жамоасига таклиф қилинган ва у ерда 1996-йилгача фаолият юритган. 1997-йилда „Сўғдиёна“ футбол клубига бош мураббий этиб тайинланади ва 2000-йилгача Жиззахда ишлайди[2]. Кейинчалик у „Шўртан“ ва „Андижон“ каби клубларни ҳам бошқарган.

2006-йил бошида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Ўша йили Инилеев терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган 2006-йилги Осиё ўйинлари чорак финалига қадар етиб борган. Кейинчалик 2006-йилнинг охирида Валерий Непомняшчий бош мураббий лавозимидан бо ‘шатилганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган ва 2007-йил Осиё Кубогида терма жамоа билан бирга иштирок этган[3]. Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиқади ва Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнирни тарк этади. Рауф Инилеев ўша йили Ўзбекистонда ва „ОФКда йилнинг энг яхши мураббийи“ деб топилган.

2008-йил сентабр ойида 2010-йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида муваффақияциз матчлардан сўнг Инилеев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан четлатилади.

2009-йил январ ойида Рауф Инилеев „Бухоро“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди аммо шу мавсум охирида Бухоро Олий лигадан биринчи лигага тушиб, 15-ўринни эгаллаганлиги сабабли ишдан бўшатилади.

2010-йил 22-март куни Инилеев биринчи лигага кўтарилиб олган „Сўғдиёна“га бош мураббий этиб тайинлаган. Бир йил ўтиб, Инилеев „Сўғдиёна“ ни Олий лигага олиб чиқди аммо ўша мавсумда жамоа яна биринчи лигага тушиб кетади. Бу мағлубиятдан кейин Рауф Инилеев яна ушбу клубни тарк этади.

2014-йил 21-январ куни Инилеев Қозоғистоннинг биринчи лигасида иштирок этадиган Қозог истоннинг „Махтаарал“ клуби билан шартнома имзолайди[4]. Аммо 2014-йил 30-июн куни „Махтаарал“ бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқади. 2016-йил декабр ойидан Тошкентнинг „Обод“ клуби бош мураббийи лавозимида фаолиятини давом эттирган[5].

Ютуқлари

  • 2007-йилда „ОФКдаги йилнинг энг яхши мураббийи“;[6]
  • 2007-йилда „Йилнинг энг яхши мураббийи“

Манбалар