„Реминдер“ – канадалик қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Тҳе Wеэкнд ижросидаги қўшиқ бўлиб, унинг учинчи студиявий албоми – Старбой (2016) дан ўрин олган. Қўшиқ Тҳе Wеэкнд, Дйлан Wиггинс, ДаҲеала ҳамда продюсерлар Доc МcКинней, Мано ва Cиркут томонидан ёзилган. Қўшиқ АҚШда албомнинг бешинчи сингли сифатида 2017-йил 9-май куни ритмик замонавий радиода тақдим этилган.
Қўшиқнинг расмий ремикси 2017-йил 1-август куни чиқарилган бўлиб, унда америкалик репперлар АСАП Роcкй ва Ёунг Тҳуг томонидан ижро этилган янги куплетлар мавжуд[3]. Ушбу ремикс кейинчалик 2023-йил 14-мартда чиқарилган Старбой албомининг делухе нашрига киритилган.
Тижорий муваффақияти
„Реминдер“ АҚШнинг Биллбоард Ҳот 100 чартида 31-ўринга кўтарилган. Қўшиқ Р&Б Сонгс ҳамда Ҳот Р&Б/Ҳип-Ҳоп Сонгс чартларида кучли ўнталикка кирган. Cанадиан Ҳот 100 чартида эса 16-ўрингача чиққан. Қўшиқ АҚШда уч миллиондан ортиқ сотув ва стримингга тенг бирликлар ҳисобига Америка Овоз ёзиш саноати ассоциацияси (РИАА) томонидан 3× платина сертификатига сазовор бўлган. 2023-йилда қўшиқ ТикТок ижтимоий тармоғида вирусли тарзда тарқалиб, истеъмол миқдори кескин ошган ва бу орқали Биллбоард Глобал 200 чартида 109-ўринда қайд этилган.
Мусиқий клипи
„Реминдер“ қўшиғининг видеоклипи Кид Студио режиссёрлигида суратга олинган бўлиб, 2017-йил 16-феврал куни Тҳе Wеэкнднинг Вево каналида намойиш этилган[4]. Видеода Драке, АСАП Роcкй, Травис Сcотт, Брйсон Тиллер, ЙГ, Френч Монтана, Метро Боомин, Беллй, Нав, Дерек Wисе ва Тҳе Wеэкнднинг ҳамкори Амир „Cаш“ Эсмаилиан каби машҳур санъаткорларнинг қисқа кўринишлари мавжуд[4]. 2025-йил июли ҳолатига кўра, видеоклип ЁуТубеда 600 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган[5]. Ушбу видео 2017-йилги МТВ Видео Мусиc Аwардсда тўртта номинацияда – „Йил видеоси“, „Энг яхши режиссура“, „Энг яхши саҳна безаги“ ва „Энг яхши монтаж“ йўналишларида номзод бўлган[6].
Ремикс
АСАП Роcкй ва Ёунг Тҳуг иштирокидаги ремикс 2017-йил 1-август куни чиқарилган. Ремикс чиқарилишидан беш кун олдин Тҳе Wеэкнд Инстаграмга уларнинг куплетлари акс этган икки видеони жойлаштирган эди[7]. Ушбу ремикс кейинчалик 2023-йил 14-мартда чиқарилган албомнинг делухе нашрига ҳам киритилган[8].