Рифлар
Appearance
Рифлар — Шимолий Марокашнинг тоғли вилоятидаги барбарлар. 1,25 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Барбар тилида сўзлашадилар. Иккинчи тил — араб тили. Диндорлари — сунний мусулмонлар. XVIII асрнинг бошларида Р. араблар томонидан босиб олинди. Улар XVII—XVIII асрлар, айниқса, XIX аср ва XX асрнинг бошларида франсуз ва испан мустамлакачилари томонидан асоратга солинган. 1921—26 йиллар мустамлакачиларга қарши миллий озодлик кураши олиб бориб Риф республикаси тузишган. Асосан, деҳқончилик билан шуғулланадилар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |