Jump to content

Риони

From Ziyosfera
Риони


Давлат


Риони (грузинча: რიონი) — Грузиядаги дарё. Узунлиги 327 км, ҳавзасининг майдони 13400 км². Катта Кавказнинг Бош ёки Сувайирғич тизмасининг жан. ён бағридан бошланади. Кутаиси шаҳригача тоғлар орасидан окиб, сўнг Колхида пасттекислигига чиқади. Қора денгизга қуйилиш жойида делта ҳосил қилади. Кор ва музликдан, қуйи окимида ёмғирдан сув олади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 405 м³/сек. Дарёга Риони, Гумат ГЕСлари қурилган. Риони водийсининг бош қисмидан Осетия ҳарбий йўли ўтган. Риони бўйида Они, Кутаиси, Поти шаҳарлари жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил