Jump to content

Роалд Ҳоффманн

From Ziyosfera
Роалд Ҳоффманн
Таваллуди 18-июл 1937
Злочев, Полша
Соҳаси Кимё
Таълими Колумбия университети
Гарвард университети
Мукофотлари Нобел мукофоти

Роалд Ҳоффманн (1937.18.7, Злочев, Полша) — америкалик кимёгар. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1972). Колумбия университетини тугатган (1958). 1965-йилгача Гарвард университетида ишлаган, 1965-йилдан Корнелл университетида ишлайди (1968-йилдан профессор). Асосий илмий тадқиқотлари кимёвий кинетика ва кимёвий реаксиялар механизмини ўрганишга оид. Р.Б.Вудворд билан ҳамкорликда мослашган реаксиялар учун орбитал симметриянинг сақланиш қоидасини (Вудворд—Хофман қоидаси) таклиф қилган (1965). Кимёвий ўзгаришлар йўлидаги энергетик ғовлар шаклланишининг физик моҳиятини аниқлаган (1970). Стереокимё ва комплекс бирикмалар соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантирган (1978— 80). Нобел мукофоти лауреати (1981; К. Фукуи билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил