Jump to content

Роберт Солоw

From Ziyosfera


Роберт Солоw
Роберт Мертон Солоw (2008)

СОЛУ (Солоw) Роберт Мертон (1924.23.8, АҚСҲ, Ню-Ёрк) - америкалик иқтисодчи. Гарвард университетида В. Леонтев қўлида сабоқ олган. Колумбия университетини тугатган. С. 1950-йилдан Массачусец технология институтида дарс берган. 1961—63-йилларда АҚСҲ Президентининг иқтисодий маслаҳатчиси. С. ғоялари неокейнсчилик таълимотини танқид қилиш асосида юзага келди. С. неокейнсчиликнинг айрим қарашларини танқид қилиш асосида иқтисодий ўсишнинг неоклассик назариясини ривожлантирди ва уни ҳисоблаш усулларини яратди. Иқтисодий ўсишни таъминлашда капиталнинг энг муҳим ўринда туришини кўрсатди. С, шунингдек, бюджет сиёсати назарияси, шаҳарлар иқгисодиёти ва ердан фойдаланиш, ишсизлик назарияси ва бошқаларга ҳам катта ҳисса қўшди. Нобел мукофоти лауреати (1987).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил