Jump to content

Рустам Жўраев

From Ziyosfera

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Жўраев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Мирзаевич Жўраев
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси
 
Мансаб даври
2026-йил 17-июлдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Алишер Усмонов
 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони
 
Мансаб даври
2020-йил 16-мартдан[1] – 2026-йил 28-январгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳодир Тошматов[2]
Вориси Баҳодир Тошматов
 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
 
Мансаб даври
2017-йил 23-мартдан – 2018-йил 13-февралгача[3]
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Турсинхон Худайберганов
Вориси Турсинхон Худайберганов (в.б.)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968-йил 26-июл (1968-07-26) (58 ёш)
Тошкент
Мукофотлари
Унвони Генерал-лейтенант

Рустам Мирзаевич Жўраев (1968-йил 26-июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган) – ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби. 2026-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси. 2020—2026-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони[4].

Биография

1968-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1986—1988-йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.

Олий маълумотли, 1994-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 1989-йилнинг апрел ойида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори лавозимидан бошлаган.

1994-йилдан 2003-йилга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармасида терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.

2003—2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси ичк ишлар вазирлиги жиноят қидирув ва тергов бош бошқармаларида турли лавозимларда хизмат қилган.

2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.

2012—2015-йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи.

2015-йил феврал-октябр ойларида – Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

2015—2017-йилларда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи[5]

2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири[6].

2018—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи[7].

2020-йил 16-март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.

2026-йил 28-январ куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси раиси, Ўзбекистон камондан отиш федерасияси раиси лавозимларида ишлаган.

2018-йил 14-феврал куни генерал-маёр унвони берилган. 2026-йил 17-июл куни генерал-лейтенант унвони берилган[8].

Манбалар