Jump to content

Рустам Шоабдураҳмонов

From Ziyosfera

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Шоабдураҳмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Шоабдураҳмонов Рустам Мавзурович
Шаабдурахманов Рустам Мавзурович
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти
Мансаб даври
2019-йилдан – 2022-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Умид Аҳмаджонов
Вориси Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри ҳокими
Мансаб даври
2001-йилдан – 2005-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Козим Тўлаганов
Вориси Абдуқаҳҳор Тўхтаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1962-йил 24-май (1962-05-24) (64 ёш)
Тошкент
Мукофотлари Меҳнат шуҳрати ордени

Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов (1962-йил 24-майда туғилган) — Тошкент шаҳар ҳокими (2001-2005), Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси (2019—2022)[1], Ўзбекистон Республикасининг Қиличбозлик федерацияси раиси (2017-2019)[2].

Биографияси

1983-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

1983-1985 — Армия сафида хизмат.

1985-1985 — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш бўйича Кенгашнинг катта лаборанти

1985-1988 — „Узбекселмаш“ бирлашмасида катта иқтисодчи, бўлим мудири.

1988-1991 — Юнусобод тумани партия комитети котиби ўринбосари, ижро этувчи комитет раисининг ўринбосари.

1991-1995 — Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари.

1995-1996 — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси талабаси.

1996-1999 — Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Иқтисодиёт бош бошқармасининг бошлиғи.

1999-2000 — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари.

2000-2000 — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари.

2000-2001 — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.

2001-2005 — Тошкент шаҳар ҳокими.

2005-2010 — Олий Мажлис Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси[3]

2005-2011 — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари.

2011-2017 — нафақада.

2017-2019 — Ўзбекистон Республикасининг Қиличбозлик федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Хусусий, ижтимоий-маданий ва тарихий аҳамиятга эга обектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бошқармаси бошлиғи.

2019-2022 — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси.

2001-йилда Меҳнат шуҳрати ордени, 2004-йилда Шуҳрат медали билан тақдирланган[4].

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2019-06-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-24
  2. ↑ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объэктларни қуриш, реконструксия қилиш ва капитал таъмирлаш дирексияси
  3. ↑ Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси таркиби тўғрисида
  4. ↑ ПФ-3300-сон 26.08.2003. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш ҳақида