Jump to content

Рустам Умаров

From Ziyosfera

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Умаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Умаров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Маликович Умаров
Таваллуд санаси 26-май 1984-йил
Таваллуд жойи Наманган вилояти,
Ўзбекистон ССР, УССР
Бўйи 176 м (577 фт 5 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Вазни 68 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002 Ўзбекистон Лочин
2002 Қозоғистон Аксауйт
- Ўзбекистон Строител-Зарафшон
2008—2009 Россия Динамо (Тимал)
2009—2010 Россия CСКА (Москва)
2010—2013 Ўзбекистон Ардус
2011—2012 Ўзбекистон Ардус
2012—2013 Ўзбекистон Локомотив
2013—2014 Қозоғистон Ўзмунайгаз
2015 Ўзбекистон Ардус
Миллий терма жамоа
2002—2022 Ўзбекистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Рустам Маликович Умаров (1984-йил 26-майда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ мини-футболчиси, дарвозабон ампуласида ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг собиқ аъзоси (2002—2021), жамоа сардори (2007—2021). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси[1]. 2021-йилдан Ўзбекистон футзал терма жамоасида дарвозабонлар мураббий сифатида олиб бормоқда

Футзалчилик фаолияти

Болалигида бир неча йил гандбол билан жиддий шуғулланган, кейин эса футболга ўтган[1]. 2002-йилда эса футзалга ўтган: 18 ёшида унга дарвозабон сифатида ўзини „мини“да синаб кўришни таклиф қилишган. „Лочин“ жамоаси таркибида ўйнаган[2]. Рустам 2002-йили терма жамоага таклиф қилинган[1][2].

2002-йилда Рустам Қозоғистонга кўчиб ўтган ва „Аксауйт“ клубида ўйнади, шундан сўнг ватанига қайтиб, Зарафшоннинг „Строител“ жамоасида фаолиятини давом эттирган. 2007-йилдан Ўзбекистон терма жамоаси сардори бўлган ва 2021-йилга қадар фаолият олиб борган[2].

2008-йилда Россия Суперлигасининг „Динамо-Тимал“ ва CСКА клубларида икки мавсум давомида ўйнаган[3].

Суперлигада ўйнаб юрган кезларида Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш имконига эга бўлмаган. Осиё қитъа турнирлари саналари Россия чемпионати ўйинларига тўғри келган[4].

2009/2010-йилги мавсумдан сўнг CСКА жамоасини тарк этган ва Тошкентнинг „Ардус“ клуби билан шартнома имзолаган[5].

2010-йил охирида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан „Осиёнинг энг яхши футзалчиси“ унвонига номзод бўлган[6].

2011-йилда „Ардус“ таркибида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлган. Кейинги икки мавсумни эса пойтахтнинг бошқа клублари „Бунёдкор“ ва „Локомотив“ жамоарида ижара асосида ўтказган. Натижада Умаров 2012-йилда „Бунёдкор“ билан мамлакат кубогини қўлга киритган бўлса, 2013-йилда „Локомотив“ жамоаси таркибида „олтин дубл“га эришган ва мамлакатдаги икки асосий мусобоқада ғолиб бўлган.

2012-йилда „Ардус“ жамоасига қисқа муддат қайтган ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига чиқишга ёрдам берган[7].

2013-йилнинг июл ойида Тошкентда ОФК мураббийлик курсларида қатнашган, бу эса 1-тоифали мураббийлик лицензиясини олиш имконини берган[8].

Ўша йилнинг кузида у Қозоғистоннинг Жанаўзеннинг „ЎзенМунайГаз“ клуби таркибида ўйнаган.

Умаров футзал билан бир қаторда икки йил давомида биринчи лига жамоалари ўртасидаги футбол чемпионатида Наманган вилоятининг „Мингбулоқ“ жамоасида тўп сурган[9][10].

Ютуқлар

Қурувчи-Зарафшон

  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2004/05

Бунёдкор

  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2011/12

Локомотив

ЎзенМунайГаз

  • Қозоғистон кубогининг бронза медали совриндори: 2013

Олмалиқ

  • Ўзбекистон чемпиони: 2014/15, 2015/16
  • Осиё вице-чемпиони: 2006, 2010, 2016
  • Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори: 2005, 2007, 2014, 2018
  • Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори: 2005

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Сергей Тыртышный. „Умаров: «Хочу заявить о себе в Суперлиге»“ (ру). Чемпионат.ру. 2008-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „От гандбола — к мини-футболу. Вратарь МФК «Динамо-Тималь» Рустам Умаров о себе, спорте и узбекской кухне“ (ру). «Молодёжная газета». Қаралди: 2011-йил 21-апрел.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Пресс-конференция «Динамо-Тималь»“ (ру). «Футбол в стране курая». 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 21-апрел.
  4. ↑ „Рустам Умаров: Два года вне сборной“ (ру). УзФуцал.уз. Қаралди: 2011-йил 21-апрел.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „«Ардус» презентовал новичков клуба“ (ру). Официальный сайт ПФК «Ардус». Қаралди: 2011-йил 21-апрел.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Сборная Узбекистана и Рустам Умаров — кандидаты на звание лучших в Азии“ (ру). Узбекистан Даилй. Қаралди: 2014-йил 22-январ.[сайт ишламайди]
  7. ↑ Тенгелбес Мусаев. „Рустам Умаров: «Задача в чемпионате Казахстана — медали»“ (ру). Спортз.кз. 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-январ.
  8. ↑ „В Ташкенте прошли первые курсы Азиатской футбольной Конфедерации «Левел-1»“ (ру). Ассоциация футзала Узбекистана. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-январ.
  9. ↑ Дмитрий Слезин. „Голкипер сборной Узбекистана станет вратарём уфимского клуба «Динамо-Тималь»“ (ру). Башинформ. 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-январ.
  10. ↑ Бахтиёр Маметов. „Рустам Умаров: сильное звено нашей сборной…“ (ру). Спортпортал.уз. 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 21-апрел.