Jump to content

Рустам Забиров

From Ziyosfera

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Забиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Рустам Забиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Зоирович Забиров
Таваллуд санаси 1966-йил 23-октябр (1966-10-23) (60 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Бўйи 175 cм (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1984 Совет Иттифоқи Помир
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1987—1988 Совет Иттифоқи Вахш 54 (23)
1989—1991 Совет Иттифоқи Помир 38 (3)
1991—1992 Совет Иттифоқи / Ўзбекистон Навбаҳор 65 (34)
1993 Германия СВ Меппен 10 (0)
1993—1994 Германия СГ Бетздорф - (-)
1994—1995 Ўзбекистон Навбаҳор 30 (6)
1995 Россия ФC Шинник Ярославл 8 (0)
1996—1997 Россия Рубин Қозон 56 (15)
1997—1999 Ўзбекистон Зарафшон 47 (19)
1999 Ўзбекистон Андижон 7 (1)
2000 Ўзбекистон Сўғдиёна 10 (2)
2000 Ўзбекистон Сурхон - (-)
2000—2002 Ҳиндистон Васcо СC - (1)
Миллий терма жамоа
1992 Ўзбекистон Ўзбекистон 2 (1)
1998 Тожикистон Тожикистон 1 (1)
Бошқарган клублари
2005 Ўзбекистон Навбаҳор
2008—2010 Ўзбекистон Қизилқум
2013 Ўзбекистон Андижон (Ёрдамчи мураббий)
2013 Ўзбекистон Қизилқум
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Рустам Зоирович Забиров (туғ.1966-йил 23-октябр[1]) — совет ва ўзбек футболчиси, ҳужумчиси.

Фаолияти

Клуб

Рустам фаолиятини 1987-йилда Қўрғонтепанинг Вахш клубида иккинчи лигада бошлаган[2].

1989—1991-йилларда — Олий лиганинг Помир клубида тўп сурган. У „Помир“ сафида Москванинг „Спартак“ жамоасига қарши дебют учрашувида Станислав Черчесов дарвозасига биринчи зарбаси билан гол урди. Бироқ „Помир“ якунда 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Атиги уч йил ичида у 38 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

1991-йил ўрталарида Рустам Забиров Помирдан 1-лига клуби „Навбаҳор“га ўтди. „Навбаҳор“ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда Зенит дарвозасига пеналтидан гол урди[3].

1992- ва 1994—1995-йилларда „Навбаҳор“ сафида Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган. 1992—1993-йилги мавсумда у Меппен учун 2-Бундеслигада Германияда ўйнаган, кейин эса 4-лиганинг Бетздорф клубида ўйнаган. Шунингдек, 1990-йилларнинг биринчи ярмида у Малайзияда чиқиш қилди.

1995-йилда Рустам Россияда пайдо бўлди, „Шинник“ ва „Рубин“ клубларида ўйнади. 1997-йилдан Ўзбекистоннинг Зарафшон, Андижон, Сўғдиёна клубларида тўп сурган. 2000—2002-йилги мавсумда у Ҳиндистонда Васко СC клубида ўйнаган[4].

Мураббийлик

2008—2010-йилларда „Қизилқум“ жамоасига мураббийлик қилди[5][6].

Манбалар

Ҳаволалар