САИC Мотор
|
| |
|
| |
| Тури | Давлат корхонаси |
|---|---|
| Тармоғи | Автомобилсозлик |
| Эгаси | Давлат активларини назорат қилиш ва бошқариш бўйича Шанхай комиссияси[1] |
| Қачон асос солинган |
2011-йил (САИC Мотор Cорпоратион Лимитед) 1995-йил (Шангҳаи Аутомотиве Индустрй Cорп. (Гроуп)) 1955-йил (Шангҳаи Интернал Cомбустион Энгине Cомпоненц Cомпанй) |
| Раҳбарият |
Чен Зҳихин (Президент) Чен Ҳонг (Бошқарув раиси)[2] |
| Маҳсулот(лар)и | енгил автмобиллар, тижорат автомобил воситалари |
| Айланма даромади | УС$101.7 миллард (2014-йил)[3] |
| Ишчилар сони | 144,955 (2013-йил)[4] |
| Вебсайти | саиcмотор.cом/энглиш/ |
САИC Мотор Cорпоратион Лимитед (САИC, илгари Шанхай Аутомотиве Индустрй Cорпоратион) — Хитойнинг автомобил ишлаб чиқарувчи давлат компанияси бўлиб, қароргоҳи Шанхайда жойлашган, компания кўпмиллатли операцияларга эга. Фортуне Глобал 100 компанияси ва Хитойнинг „Катта тўртлик“ автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб (Чанган Аутомобиле, ФАW Гроуп ва Донгфенг Мотор Cорпоратион билан биргаликда), компания 2014-йилда хитойдаги автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар орасида энг катта ишлаб чиқариш ҳажмига (4,5 миллиондан ортиқ транспорт воситалари) эга компаниядир.[5] Компаниянинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари тўлиқ истеъмолчилар эхтиёжига мўлжалланган эмас, САИCънинг миллионга яқин енгил автомобилларини тижорат автомобиллари таашкил қилади.
САИC компаниясининг келиб чиқиши 1940-йилларда Хитой автомобилсозлик саноатининг дастлабки йилларига бориб тақалади, САИC Мао ХитойидагиШанхай СҲ760-ни ишлаб чиқарадиган автомобилсозларидан бири эди. Ҳозирги вақтда компания Волксwаген қўшма корхонаси бўлган қадимги чет эл автомобилсозлик қўшма корхонасида иштирок этади ва 1998-йилдан бери Генерал Моторснинг 40 фоиз акцияларига ва бу компания билан қўшма корхонасига эга. САИC маҳсулотлари турли хил товар номлари, шу жумладан қўшма корхоналарнинг шериклари томонидан сотилади. САИCнинг ўзига тегишли иккита таниқли бренд бор, булардан бири бу МГ, тарихий Британиялик автомобил маркаси ва Хитойнинг ҳашаматли автомобил маркаларидан бири бўлган Роэwе.
Тарихи

2000-йилгача келиб чиқиши
Компания Иккинчи Жаҳон уруши атрофида бир мунча вақт Шанхайда ташкил этилган автомобил йиғиш заводидан келиб чиққан узоқ тарихга эга бўлса-да, САИC, маҳаллий рақиблари бўлган ФАW Гроуп ва Донгфенг Моторсдан фарқли ўлароқ, яқинда Хитойнинг автомобилсозлик саноатида катта мавқега эга бўлди.[6] 1970-ларда кичик бир компания бўлиган САИC нинг ўсишига, нафақат автомобилларга бўлган ички талабнинг ўсиши боғлиқ болган. 1984-йилда Волксwаген билан тузилган ҳамкорлик шартномаси, кейинчалик 1985-йил март ойида хорижий технологиялар билан рақобатбардош автомобилларни ишлаб чиқаришга имкон берган Шангҳаи Волксwаген Аутомотиве Cо Лтд. компаниясининг расмий ташкил этилган. Шу билан бирга САИC компаниясининг илк муваффақиятларини Шанхай маъмурлари томонидан берилган кўрсатмаларнинг натижаси деб ҳам қараш мумкин. Боиси шуки, бир вақтлар САИC шунчаки Шанхай муниципал ҳукуматининг кенгайтмаси эди.[7] Ушбу икки сабаб ва бошқа сабаблар натижасида, САИC жадал суратларда ўсишни бошлади. 1996-йилга қадар 11 йил мобайнида компаниянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қарийиб ўн бараварга яъни 300 000 донагача ўсди ва компания ўзини Хитойнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида танилди.[8]
Ушбу даврда САИC Шанхайда замонавий автомобилларга бутловчи қисмларни нолдан бошлаб самарали равишда барпо этди[9] ва маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиларнинг сони ва сифати сезиларли даражада ошди. Илгари, Хитойда Волксwаген[10] томонидан ишлаб чиқарилган йиқитиладиган тўпламлардан (кноcк-доwн киц) йиғилган автомобиллар Шанхайда ишлаб чиқарилган қисмлардан ишлаб чиқарилган бўлиб, шаҳар 1990—1996-йилларда автомобил қисмларини ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссасини бир неча бараварга оширди.[11] 1987-йилда Волксwаген Сантана автомобилда маҳаллий қисмлардан фақатгина шиналар, радио ва антенна ишлатилган бўлса[12] 1998-йилга келиб қуйидаги автомобилни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган компонентларнинг 90% дан ортиғи маҳаллийлаштирилган.[13] Шанхай шаҳар ҳукумати томонидан белгиланган мақсад, бу маҳаллий эхтиёт қисмларни ишлаб чиқариш саноатини яратиш, маҳаллий ҳукуматнинг САИC ни ривожлантиришга таъсирининг намунасидир.
1997-йил июн ойида САИC Генерал Моторс билан биргаликда иккинчи йирик қўшма корхона - Шанхай Генерал Моторс Cо Лтд ни ташкил этди.[14][15] Янги қўшма корхона 1998-йилда ўз фаолиятини бошлади ва 2000-йилдан 2004-йилгача САИC автомобилларини ишлаб чиқаришни икки баравар оширишга ёрдам берди.[16] Дастлаб, хорижий автомобил ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш, АҚШ Вистеон каби компонентлар етказиб берувчилари билан қўшма корхоналар ташкил этиш САИCнинг муваффақиятига олиб келишга тасир кўрсатади.
2000-йилдан 2010-йилгача
2000-йилларнинг бошларида САИC Кореяда бир неча харидларни амалга оширди. Компания 2002-йилда ГМнинг Кореядаги Даэwоо автомобил ишлаб чиқарувчисини сотиб олишда иштирок этди, янги ташкил этилган ГМ Даэwоо компаниясининг 10 фоиз улушини 59,7 миллион АҚШ долларига сотиб олди. Бундан ташқари, 2004-йилда у инқироз холатида бўлган Жанубий Кореянинг СсангЁнг Мотор автомобил ишлаб чиқарувчисини компаниясининг 48,9% эгаликни беарадиган улушини сотилб олди ва бунинг учун 500 миллион АҚШ долларини тўлади. Тахминан шу вақтга қадар САИC ўзининг шўба корхоналари учун Шангҳаи Аутомотиве Гроуп холдинг компаниясини яратди.[17]
Ўн йилликнинг ўрталарида САИC Британиянинг МГ Ровер автомобил ишлаб чиқарувчисини сотиб олишга уриниб кўрди, аммо МГ Ровер 2005-йилда Хитойнинг бошқа бир ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Нанжинг Аутомобиле томонидан сотиб олинган эди.[18] САИC компанияси Роэwе маркаси остида сотиладиган ҳашаматли седанларнинг янги қаторига киритилган[19] МГ Ровер технологиясини олишга муваффақ бўлди ва кейинчалик у юқоридаги хиттой компаниясини ҳам сотиб олишга мувоффақ бўлди.[20]
2000-йиллар охирида компаниянинг савдо кўрсаткичлари сезиларли равишда ошди ва 2009-йил бу кўрсаткич 2.72 миллион доан автомобилни ташкил этди, бироқ 2004-йилда Кореянинг СУВ русумли автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлган Ссангёнгнинг ишлари орқага кетди. 2009-йилнинг январ ойида, САИC компанияга қўшимча 45 миллион доллар сармоя киритди ва СсангЁнг Мотор Cомпанй Кореядаги компаниянинг бошқарувига топширилди. 2010-йилга келиб САИC нинг корейс компаниясидаги 51.33% улуши 10% га қисқартирилди. 2009-йилдаги Ссангёнгнинг муваффақияцизлиги, компаниянинг ишчилари томонидан уюштирилган 77 кунлик ўтиришни талаб кўринишидаги намойишчилари уюштирган ва улар полиция томонидан тўхтатилган.
2010 то пресент

2010-йилда САИC 3,58 миллион дона автомобил воситалари ишлаб чиқарди ва бу кўрсаткич ўша йили Хитойдаги ҳар қандай автомобил ишлаб чиқарувчисининг кўрсаткичидан катта эди.
2011-йил феврал ойида САИC компанияси Махус русумидаги тижорат транспорт воситаларининг янги маркасини намойиш этди.[21]
2011-йил 13-апрелда МГ Мотор УК Лонгбридге заводида оммавий ишлаб чиқариш қайта тикланди ва Буюк Британияда биринчи МГ 6 моделли автомобил ишлаб чиқариш қаторидан чиқазилди.[22] Ушбу завод, эҳтимол, Африка ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда ўхшаш қурилмалар билан бир қаторда CКД заводидан бироз каттароқ эди.
2010-йилда САИC 3,97 миллион дона автомобил воситалари ишлаб чиқарди ва бу кўрсаткич ўша йили Хитойдаги ҳар қандай автомобил ишлаб чиқарувчисининг кўрсаткичидан катта эди.
2012-йил июн ойида САИCнинг АҚШда жойлашган Шанхай Аутомотиве Индустриэс Cорп УСА, Инc. ширкати Мичиган штатининг Бирмингем шаҳрида янги Шимолий Америка операцион марказини очди.[23][24][25] Очилиш маросимида Мичиган губернатори Рик Снайдер, Окленд округи ижрочиси Л. Брукс Паттерсон ва Генерал Моторс ва САИC Мотор компаниялари раҳбарлари иштирок этди. 30000 квадрат метрлик уч қаватли иншоотда 100 га яқин ходимлар жойлашади.
2012-йилда САИC қарийб 3,5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариб маҳаллий рақиблар орасида биринчи ўринни сақлаб қолди.[26]
Бирлашиш ва компаниянинг номини ўзгартириш
Бугунги САИC кўплаб қўшилиш ва корпоратив қайта қуриш натижасидир. Шанхай ички ёниш двигател компонентлари компанияси 1955-йил декабр ойида ташкил топган.[14] 1958-йил март ойида Шанхай ички ёниш двигателлари таркибий қисмлари компанияси ва Шанхай Поwертраин ускуналарини ишлаб чиқариш компанияси Шанхай Поwертраин Машиналарини ишлаб чиқариш компаниясига бирлаштирилди. 1960-йил январ ойида Шанхай Поwертраин Машина ишлаб чиқариш компанияси Шанхай қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқариш компанияси деб ўзгартирилди. 1969-йил апрел ойида Шанхай қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш компанияси Шанхай трактор саноат компанияси деб ўзгартирилди. Шанхай Автомобил ва Трактор Компанияси 1984-йил июл ойида ташкил топган. 1990-йил март ойида Шанхай автомобил ва трактор компанияси Шанхай автомобилсозлик корпорацияси деб ўзгартирилди. Шанхай Автомобилсозлик корпорацияси (Гроуп) 1995-йил сентабр ойида ташкил этилган.
Операциялар

Маркалар
САИC транспорт воситаларини турли маркалар остида сотади. САИCга хос бўлган маркалар қаторига Махус,[27] МГ,[28] Роэwе, ва Юэжин киради. САИC қўшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Баожун,[29] Буиcк, Чевролет,[30] Ивеcо,[31] Шкода, Волксwаген,[32] ва Wулинг сингари маркаларда сотилади.[33]
Маҳсулотлар
-
Махус Г10
-
Махус Г20
-
Махус В90
-
МГ 3
-
МГ 5
-
МГ ГТ
-
МГ 6
-
2017 МГ 6
-
МГ 350C
-
МГ 350С
-
МГ 550
-
МГ 750
-
МГ ЗС
-
МГ ҲС
-
МГ ГС
-
Роэwе э50
-
Роэwе 350
-
Роэwе 360
-
Роэwе 550
-
Роэwе э550
-
Роэwе 750
-
Роэwе 950
-
Роэwе W5
-
Роэwе 360 Плус
-
Роэwе Эи5
-
Роэwе и6
-
Роэwе эи6
-
Роэwе э950
-
Роэwе РХ3
-
Роэwе РХ5
-
Роэwе эРХ5
-
Роэwе Марвел Х
-
Роэwе РХ8
Қўшма корхоналар
САИC, Хитойда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган Генерал Моторс ва Волксwаген каби йирик халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлайди. Хитой-хорижий қўшма корхоналар қаторида, САИC қуйидаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган қўшма корхоналарда иштирок этади:Нанжинг Ивеcо Авто Cо Лтд билан („Янги Навеcо“) ўз ичига Ивеcо олади,[34] САИC Ивеcо Ҳонгян,[35] САИC-ГМ-Wулинг автомобил, Шангҳаи Волксwаген автомобил, Шангҳаи Генерал Моторс корпорацияси, Шангҳаи Сунвин Волво билан биргаликда,[36] ва САИC - Чорен Покпҳанд Таиланддаги филиали учун.
Ишлаб чиқариш обектлари

САИC Хитойда кўплаб ишлаб чиқариш обектларига эга, жумладан: Чонгқинг, Лиужоу, Қингдао, Шанхай, Шенянг ва Янтай.[37] Унинг Буюк Британияда йиғиш заводи, Лонгбридж заводи,[38] Чонбури (Таиланд) ва Ҳалол (Ҳиндистон) да заводи бор.
Тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д)
САИC Буюк Британиядаги йирик илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқиш маркази - САИC Мотор УК Техник Марказига эга, унинг марказида 2012-йилга келиб 275 муҳандис ва 25 дизайнер ишлайди.[39] Буюк Британия Техник Маркази МГ автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг асосий жой ҳисобланади[40] ва у Роэwе маҳсулотларини ишлаб чиқишда катта рол ўйнайди.[41]
2019-йил июн ойида САИC Мотор ўзининг Буюк Британиянинг Техник марказини ёпди ва натижада 300 дан ортиқ муҳандислар ишдан бўшатилди.
Изоҳлар
- ↑ Зҳао, Ҳежун. „Шангҳаиъс Слоw Боат то Стате Ассет Реформ“. Cаихин (22-октабр 2010-йил). 9-март 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июл 2011-йил.
- ↑ „Топ Манагемент“. Шангҳаи Аутомотиве Индустрй Cорпоратион (Гроуп). 16-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-апрел 2020-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 16-апрел 2015-йил санасида архивланган)
- ↑ „2014 Аннуал Репорт - Еар ин ревиэw“. Шангҳаи Аутомотиве Индустрй Cорпоратион (Гроуп). 7-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-апрел 2015-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 7-апрел 2015-йил санасида архивланган)
- ↑ „2013 Аннуал Репорт - Ҳигҳлигҳт фигурес (паге 30)“. Шангҳаи Аутомотиве Индустрй Cорпоратион (Гроуп). 16-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-апрел 2020-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 16-апрел 2015-йил санасида архивланган)
- ↑ „2014年11月汽车分车型前十家生产企业销量排名“. cаам.орг.cн. Чина Ассоcиатион оф Аутомобиле Мануфаcтурерс (CААМ) (12-декабр 2014-йил). 13-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-декабр 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-13 санасида архивланган)
- ↑ Ричтер, Франк-Жüрген. Тҳе драгон милленниум: Чинесе бусинесс ин тҳе cоминг wорлд эcономй. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2000 — 65–69-бет. ИСБН 9781567203530. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Тҳун, Эриc. Чангинг ланес ин Чина: фореигн диреcт инвестмент, лоcал говернмент, анд ауто сеcтор девелопмент. Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 103-бет. ИСБН 9780521843829. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Ричтер, Франк-Жüрген. Тҳе драгон милленниум: Чинесе бусинесс ин тҳе cоминг wорлд эcономй. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2000 — 68-бет. ИСБН 9781567203530. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Яшенг, Ҳуанг. Селлинг Чина: фореигн диреcт инвестмент дуринг тҳе реформ эра. Cамбридге Университй Пресс, 2003 — 264-бет. ИСБН 9780521814287. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Тҳун, Эриc. Чангинг ланес ин Чина: фореигн диреcт инвестмент, лоcал говернмент, анд ауто сеcтор девелопмент. Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 102-бет. ИСБН 9780521843829. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Яшенг, Ҳуанг. Селлинг Чина: фореигн диреcт инвестмент дуринг тҳе реформ эра. Cамбридге Университй Пресс, 2003 — 264–265-бет. ИСБН 9780521814287. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Тҳун, Эриc. Чангинг ланес ин Чина: фореигн диреcт инвестмент, лоcал говернмент, анд ауто сеcтор девелопмент. Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 104-бет. ИСБН 9780521843829. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ Чиу, Беcкй. Реформинг Чина'с стате-оwнед энтерприсес анд банкс, Неw ҳоризонс ин моней анд финанcе. Эдwард Элгар Публишинг, 2006 — 310-бет. ИСБН 9781843767589. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ 14,0 14,1 „Роэwе: А ҳомегроwн бранд wитҳ бриллиант оригин“. Чина Эcономиc Нет (12-январ 2007-йил). 20-март 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-апрел 2011-йил.
- ↑ „Г.М. Эхпеcц Асиа Деалс то Раисе $400 Миллион“ (4-декабр 2009-йил). Қаралди: 12-май 2011-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Чиу, Беcкй. Реформинг Чина'с стате-оwнед энтерприсес анд банкс, Неw ҳоризонс ин моней анд финанcе. Эдwард Элгар Публишинг, 2006 — 309-бет. ИСБН 9781843767589. Қаралди: 5-октабр 2016-йил.
- ↑ „Чинесе ауто фирм лоокс оверсеас“ (29-ноябр 2004-йил). 8-апрел 2005-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-апрел 2011-йил.
- ↑ „Ровер солд то Нанжинг Аутомобиле“. ББC (23-июл 2005-йил). 1-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-январ 2012-йил.
- ↑ „Чина дебут фор Ровер-басед cар“. ББC (20-ноябр 2006-йил). 10-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-январ 2012-йил.
- ↑ "РЕФИЛЕ-УПДАТЕ 2-САИC то маке МГ 6 ин УК, упбеат он оwн-бранд cар" Реутерс, 25-ноябр 2009-йил
- ↑ „САИC унвеилс фирст интернатионал бранд“. Шангҳаи Аутомотиве Индустрй Cорпоратион. 20-апрел 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-апрел 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 20-апрел 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „Неw МГ Спорц Роллс Оут Оф Лонгбридге Плант“. Скй Неwс (13-апрел 2011-йил). Қаралди: 14-апрел 2011-йил.
- ↑ „Чина'с Шангҳаи Аутомотиве Индустриэс опенс оффиcе ин Бирмингҳам“. Cраин'с Детроит Бусинесс (28-июн 2012-йил). Қаралди: 2-июл 2012-йил.
- ↑ ВЛАСИC, БИЛЛ. Чинесе Cреатинг Неw Ауто Ниче Wитҳин Детроит (14-май 2013-йил), с. А1.
- ↑ „САИC УСА Опенс Неw Нортҳ Америcан Оператионс Cентер ин Мичиган“. Афтермаркет Неwс (28-июн 2012-йил). 25-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июл 2012-йил.
- ↑ „2012年12月分车型前十家生产企业销量排名“. Чина Ассоcиатион оф Аутомобиле Мануфаcтурерс (CААМ) (14-январ 2013-йил). 15-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-январ 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 15-январ 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „САИC унвеилс фирст интернатионал бранд“. САИC (29-март 2011-йил). 20-апрел 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 20-апрел 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ Фанг Ян; Том Милес. „САИC инвесц $1.5 биллион то боост оwн-бранд cар cапаcитй: папер“ (27-декабр 2010-йил). 21-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил.
- ↑ „СГМW то лаунч Баожун бранд“. САИC (19-июл 2010-йил). 21-январ 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 21-январ 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ ГМ Cоммуниcатионс. „ГМ Фамилй Шоwcасес Реcорд Линеуп оф Брандс анд Продуcц ат Ауто Шангҳаи 2005“. Генерал Моторс (19-апрел 2005-йил). Қаралди: 13-июл 2011-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Абоут Навеcо: Абоут Ус“. Навеcо. 29-сентабр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2011-йил.
- ↑ „СВW Интродуcтион: Овервиэw“. САИC. Арчиве.орг. 30-апрел 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил.
- ↑ Муллер, Жоанн. „Cан Чина Саве ГМ?“ (22-апрел 2010-йил). 23-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил.
- ↑ „Навcо“. Ивеcо. 1-апрел 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 1-апрел 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „А ЛОНГ СТАНДИНГ, СТРОНГ, РЕЛИАБЛЕ СИНО-ИТАЛИАН ТЕАМ“. Ивеcо. 12-май 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 12-май 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „1,500 бусес фром Волво то Wорлд Эхпо“. Волво Гроуп (28-апрел 2010-йил). 25-март 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-феврал 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 25-март 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Интродуcтион оф САИC“. САИC. 29-май 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 29-май 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ Помфрет, Жамес. „Чина'с премиэр промотес Сино-УК траде сйнергиэс“ (26-июн 2011-йил). 2-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2011-йил.
- ↑ „Абоут СМТC УК“. САИC Мотор УК Течниcал Cентре Лимитед. 26-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 26-апрел 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „МГ“. САИC Мотор УК Течниcал Cентре Лимитед. 26-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 26-апрел 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Роэwе“. САИC Мотор УК Течниcал Cентре Лимитед. 26-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 26-апрел 2012-йил санасида архивланган)