Jump to content

Сад ибн Убада

From Ziyosfera

Сад ибн Убада ал-Ансорий (арабча: سعد بن عبادة‎‎) — 7-аср. Сўнги пайғамбар Муҳаммад соллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари[1], Мадиналик Хазраж қабиласининг раҳбарларидан бири[2].

Ҳаёти

Унинг тўлиқ исми Сад ибн Убада ибн Дулайм ибн Ҳариса ибн Нумон ибн Абу Ҳазайма ал-Ансорий ас-Саидий ал-Хазрожийдир ваМадинада туғилган. У Саид уруғининг бошлиғи эди. Ақабада иккинчи қасамёд пайтида Исломни қабул қилди. У Муҳаммад соллаллоҳу а'лайҳи ва салламни Маккадан Мадинага кўчирилиши ташаббускорларидан бири бўлган[3]. Қурайшликлар бундан хабар топиб, Ақабадан қайтаётганда унинг изидан топиб, Маккага[4] олиб келишди. У ерда Сад ибн Убада қийноққа солинган, аммо Жубайр ибн Мутим ва Ҳорис ибн Ҳарбнинг шафоати туфайли у қочиб Мадинага қайтишга муваффақ бўлган. Сад ибн Убада бадавлат одам бўлиб, ўз бойлигини ёш мусулмон жамоасининг эҳтиёжларига сарфлаган[5]. Ўша пайтда Сад ибн Убада ёзишни билган Мадина аҳолисидан бири эди[6][7][8].

Мусулмонлар Мадинага кўчирилгандан сўнг Сад ибн Убада мусулмон давлатини мустаҳкамлашда фаол иштирок этди. Бадр, Уҳуд, Хандақ, Хайбар жангларида, Маккани забт этишда ҳам қатнашган[9]. У камондан ўқ отишда аниқлиги билан ажралиб турарди ва ансорларнинг асосий байроқдори эди[5].

Росулуллоҳ соллаллоҳу а'лайҳи ва саллам вафотларидан кейин ансорлар уни халифаликка номзод қилиб кўрсатишди. Бироқ, якунда бу мажлисда Абу Бакр Сиддиқ биринчи халифа этиб сайланди[10]. Шундан сўнг Сад ибн Убада Сурияга йўл олди ва у ерда 635-йилда вафот этди[5].

Манбалар

  1. ↑ https://gufo.me/dict/islam/%D0%A1%D0%B0%D0%B0%D0%B4_%D0%B8%D0%B1%D0%BD_%D0%A3%D0%B1%D0%B0%D0%B4%D0%B0
  2. ↑ https://gufo.me/dict/islam/%D0%A1%D0%B0%D0%B0%D0%B4_%D0%B8%D0%B1%D0%BD_%D0%A3%D0%B1%D0%B0%D0%B4%D0%B0
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  4. ↑ Wатт, W. Монтгомерй & 1960—2005.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Али-заде 2007.
  6. ↑ https://gufo.me/dict/islam/%D0%A1%D0%B0%D0%B0%D0%B4_%D0%B8%D0%B1%D0%BD_%D0%A3%D0%B1%D0%B0%D0%B4%D0%B0
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  9. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  10. ↑ https://gufo.me/dict/islam/%D0%A1%D0%B0%D0%B0%D0%B4_%D0%B8%D0%B1%D0%BD_%D0%A3%D0%B1%D0%B0%D0%B4%D0%B0