Jump to content

Сафар Барноев

From Ziyosfera

Сафар Барноев — (1938-2001) ўзбек болалар шоири ва ёзувчиси.

Ҳаёти

Шоир 1938-йил Бухоро шаҳрининг Дилкушо маҳалласида туғилган. 1949—1959-йилларда ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий хизматга кетади. 1960—1961-йилларда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги шўро хўжалигида ҳисобчи вазифасида ишлайди. 1961-1966-йилларда ТошДУнинг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика бўлимида таҳсил олади.

Ижоди

1959-йили унинг биринчи шеъри ҳозирги Тонг юлдузи газетасида э‘лон қилинган. 1966-йилнинг март ойида Тонг юлдузи газетаси таҳририятига ишга таклиф қилинган.

Асарлари

''Tog'lardaman'' биринчи ше‘рий тўплами

''Birinchi tabassum'' қисса

''Nur yog‘ilgan kun'' қисса

''Dadamning qo‘llari''

''Sog‘inch''

''Yulduzxon va Bahorjon''

''Askar qaytgan kun''

''Oq laylaklar''

''Chehralar''

''Egizaklar''

''Mukofot''

''Tinchlikni ulug‘laymiz''

''Каримжон-карлсон''

''Dadam haqida qo‘shiq''

''Yangi kunlar''

''Nilufarning olmalari''

''Kichkina Xo‘ja Nasriddin''

Унинг ''47-йил ҳикоялари'', ''Афғон болалари'' ҳикоялар туркуми адабий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.

Манбалар