Сакаки (Нагано)
Сакаки (японча: 坂城町, Сакаки-мачи) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарчада 6211 та хонадонда 15025 нафар аҳоли истиқомат қилган[1], аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 280 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 53,64 квадрат километр (20,71 ми²) га тенг.
Сакаки 坂城町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Тоушин вилояти |
| Асос солинган | 1-апрел 1889-йил |
| Майдон | 53.64 км2 (20.71 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2019-йил апрел) |
15 025 |
| Зичлиги | 280 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0268-82-3111 |
Географияси
Сакаки Тоушин минтақасида яъни Нагано префектурасининг шимолий-марказий қисмида жойлашган. Шаҳар ҳудудидан Чикума дарёси оқиб ўтади.
Атрофдаги муниципалитетлар
Иқлими
Шаҳар иқлими иссиқ бўлиб, нам ёз ва совуқ қиш билан тавсифланади (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Сакакида ўртача йиллик ҳарорат 12,4 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1086 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25,9 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −0,3 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Сакаки аҳолиси сони сўнгги 70 йил ичида нисбатан ўзгармас ҳолда сақланиб қолган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1940 | 12,107 | — |
| 1950 | 15,851 | +30.9% |
| 1960 | 14,43 | −9.0% |
| 1970 | 15,721 | +8.9% |
| 1980 | 16,685 | +6.1% |
| 1990 | 16,632 | −0.3% |
| 2000 | 16,83 | +1.2% |
| 2010 | 15,734 | −6.5% |
| 2020 | 14,004 | −11.0% |
Тарихи
Ҳозирги Сакаки ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган. Бу ҳудуд илк Эдо даврида қисқа муддатли Сакаки доменининг (1683—1702) бир қисми ҳисобланган ва ундан кейин Меидзи қайта тикланишигача Нака-но-жō даиканшō орқали тўғридан-тўғри Токугава сёгунати томонидан бошқариладиган Тенрё ҳудуди сирасига кирган. Замонавий Сакаки қишлоғи 1889-йил 1-апрелда муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан ташкил этилган ва 1904-йил 12-июлда шаҳарча мақомига кўтарилган. Шаҳар 1955-йил 1-апрелда қўшни Наканожо ва Нанжо қишлоқларини шунингдек, 1960-йил 1-апрелда қўшни Сарашина туманидан Мураками қишлоғини ўзига қўшиб олди.
Иқтисодиёти
Қурилиш ускуналари ишлаб чиқарувчи Такеучи Мануфаcтуринг компаниясининг бош қароргоҳи шу шаҳарда жойлашган[4]. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан асосан шоли етиштирилади, шунингдек, боғдорчилик (олма, нок ва узум) ва гулчилик ҳам ривожланган.
Таълим тизими
Сакаки шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган учта давлат бошланғич мактаби ва битта давлат ўрта мактабига эга шунингдек Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта юқори мактаб ҳам фаолият юритади.
Машҳур жойлар
Кацурао қал’аси — Мураками уруғининг уй қал’аси вазифасини бажарган. Бугунги кунда фақатгина қал’а ҳаробаларигина сақланиб қолган.
Транспорти
Темир йўл
- Шинано темир ё'ли — Шинано темир йўли линияси
- Текуно-Сакаки — Сакаки
Магистрал йўл
- Жошин-эцу тезюрар йўли
- Миллий йўналиш 18
Галерея
Манбалар
- ↑ Сакаки тоwн оффиcиал статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-09 санасида архивланган)(японча)
- ↑ Сакаки cлимате дата
- ↑ Сакаки популатион статистиcс
- ↑ "Cомпанй Профиле." Такеучи Мануфаcтуринг. Ретриэвед он Септембер 17, 2015.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)