Салмон ибн Иброҳим ал Халифа
| Салмон ибн Иброҳим Ал Ҳалифа سلمان بن ابراهيم آل خليفة | |
|---|---|
|
Ал-Ҳалифа Теҳрон, Эрондаги матбуот анжуманида | |
| ФИФА катта вице-президенти | |
|
Мансаб даври 2018-йил 8-апрелдан – ҳозиргача | |
| Президент | Гианни Инфантино |
| Ўтмишдоши | Давид Чунг |
| Осиё футбол конфедерацияси президенти | |
|
Мансаб даври 2013-йил 2-майдан – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | Зҳанг Жилонг (вақтинча) |
| Баҳрайн футбол ассоциацияси президенти | |
|
Мансаб даври 2002-йил 2-октябрдан – 2013-йил 1-майгача | |
| Ўтмишдоши | Абдулраҳман Сайяр |
| Вориси | Али ибн Халифа ал Халифа |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Салмон ибн Иброҳим ал Халифа 1965-йил 2-ноябр Риффа, Баҳрайн |
| Миллати | Араб |
| Турмуш ўртоғи |
Шайха Нада (турм. 1993) |
| Болалари | 3 |
| Отаси | Иброҳим Ал-Халифа |
| Алма матер | Баҳрайн университети |
| Касби | Футбол функсионери |
Шайх Салмон ибн Иброҳим Ал Халифа (арабча: سلمان بن ابراهيم آل خليفة 1965-йил 2-ноябрда туғилган) Баҳрайн қироллик оиласи, Халифа хонадони аъзоси. 2013-йилнинг 2-майидан буён Осиё Футбол Конфедерацияси (АФC) президенти ҳисобланади. АФC президенти бўлгунга қадар Баҳрайн футбол ассоциацияси (БФА) президенти (2002–2013)[1], шунингдек Осиё Футбол Конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси раиси ва ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси раиси ўринбосари бўлган[2]. ФИФА кенгаши аъзоси ва ФИФА тараққиёт қўмитаси раиси.
Биография
Салмон, Иброҳим ибн Ҳамад ал-Халифа ва Ойша бинти Салмон ал-Халифанинг (1942-йилдан 1961-йилгача Баҳрайн ҳукмдори бўлган Салмон бин Ҳамад Ал Халифанинг қизи) иккинчи ўғли.
1992-йилда Баҳрайн университетининг инглиз адабиёти ва тарихи бакалавриатини тамомлаган. Салмон кўп йиллардан буён футбол билан шуғулланади. Салмон 1980-йилларнинг бошларида Баҳрайн 1-дивизионидаги Риффа клубининг ёшлар жамоасида бир неча йил ўйнаган[3][4].
Ўқишга эътибор қаратиш учун Риффа клубини тарк этганидан бери Салмон БФАда раҳбар лавозимларида ишлаган. 1996-йилда миллий терма жамоага раис бўлган. 1998-йилда БФА вице-президенти, 2002-йилда эса президент этиб сайланган. Унинг фаолиятига, шунингдек, ФИФА Жаҳон Чемпионатлари, ФИФА Пляж Турнирлари, ФИФА Клублар Чемпионати ва бошқалар тартиб-интизом қўмитасининг ҳамраиси киради. 2008-йилда Пекинда ФИФА тартиб-интизом қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам бўлган[4].
Салмон Баҳрайн футболининг „олтин даври“да Баҳрайн футбол ассоциацияси президенти эди. Миллий терма жамоа 2006-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ва 2010-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичидан олдинда эди. Жамоа шунингдек, 2004-йилги Осиё кубоги ярим финалига қадар етиб бора олди ва бу терма жамоанинг қитъа чемпионатида эришган энг яхши натижаси эди. Миллий терма жамоанинг ФИФА рейтинги ҳам 2006—2010-йиллар даврида Баҳрайн футболи тарихидаги энг юқори поғонага кўтарилиб, 44-ўринга кўтарилиб олди[4].
2013-йилнинг май ойида Салмон Осиё Футбол Конфедерацияси президенти этиб сайланган. 2015-йил 15-октябрда ФИФА президентлигига номзодини эълон қилди[5]. ФИФА президентлидаги сайловларда УЭФА бош котиби Гианни Инфантинога мағлуб бўлди. 2019-йилнинг 6-апрелида Салмон 2019—2023-йиллар учун АФC президенти этиб иккинчи тўлиқ муддатга рақобациз сайланди[6].
2023—2027-йиллар учун ОФК президенти этиб сайланди.
Шахсий ҳаёт
Салмоннинг уч фарзанди: икки қизи ва бир ўғли бор.
Манбалар
- ↑ Постед он » Мондай, Май 04, 2009. „Спорц Неwс » 'И дон'т wант то бе АФC ҳеад'“. Гулф Даилй Неwс (2009-йил 4-май). 2015-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июл.
- ↑ Дисcиплинарй Cоммиттеэ, ФИФА.
- ↑ „Меэт тҳе Фифа пресидентиал cандидатес: Шеикҳ Салман бин Ибраҳим Ал Кҳалифа |“. Тҳе Натионал (2016-йил 22-феврал). Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Африcа: ФИФА Пресиденcй - Но Лове фор Сехwале“. АллАфриcа.cом. Қаралди: 2016-йил 29-феврал.
- ↑ „Прессуре Буилдс Он Шеикҳ Салман то Респонд то Ҳуман Ригҳц Аллегатионс“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2016-йил 21-январ). Қаралди: 2016-йил 29-феврал.
- ↑ „Шеикҳ Салман ҳеавй фаворите то wин ФИФА элеcтион Фридай“. Яҳоо Неwс. 2016-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-феврал.