Jump to content

Санъат Азизова

From Ziyosfera

Санъат Собировна Азизова (1934-йил 18-июн, Тошкент) – фармаколог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992), тиббиёт фанлари доктори (1968), профессор (1974).

Таржимаи ҳоли

Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар кимёси институти фармакология лабораторияда илмий ходим (1958 – 72). Тошкент педиатрия тиббиёт институти фармако-логия кафедраси мудири (1972-йилдан).

Асосий илмий ишлари юрак гликозидларининг юрак касалликларига, хусусан инфарқтга таъсирини экспериментал ўрганишга оид. Санъат Азизова тиббиёт институти талабалари учун „Фармакология“ дарслиги муаллифи[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил