Санъат Девонов
| Санъат Девонов | |
|---|---|
Девонов Санъат Солиҳович | |
| Таваллуди |
9-май 1932-йил |
| Вафоти |
27-апрел 2016-йил (83 ёшда) Хоразм вилояти, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актёр ва режиссор |
| Мукофотлари |
|
Санъат Девонов (1932.9.5, Хонқа тумани — 2016.04.27) — актёр ва режиссор[1]. Ўзбекистон халқ артисти (1976). Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1973). Хоразм театрида актёр, режиссор (1946—84), директор (1963—67). 1984—86-йиллар киноактёр студиясининг, 1986—87-йиллар Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрининг ва 1987—93-йиллар Ҳамза театрининг директори.
Ҳаракат билан нутқнинг рангбаранг, мусиқий ва маънодорлиги, чуқур изтироблар орқали қаҳрамоннинг ички дунёсини оча билиш, чин муҳаббат, инсонпарварлик ифодалари Девонов ижодига хос. Девонов театрда 150 дан ортиқ рол ўйнаган. Энг яхши роллари: Аскар („Аршин мол олон“), Тоҳир („Тоҳир ва Зуҳра“), Навоий („Навоий Астрободда“), Ҳамлет („Ҳамлет“), Беруний („Абу Райқон Беруний“), Ибн Сино („Ибн Сино“), Фариб („Ошиқ Ғариб“) ва бошқалар.
„Ўликлар кечирмайди“ (Ўлмас Умарбеков), „Оналар“ (П. Тлегенов), „Лайли ва Мажнун“ (Хуршид) кабилар Девонов саҳналаштирган муваффақиятли спектакллардандир. Кинодаги асосий роллари: Йўлчи („Қутлуғ қон“), Шариф („Мафтунингман“), Жума („Қизилқум“), Абдуғанибой („Юлдузлар жамоли“), Ризаев („Узоқ-яқин йиллар“), Карвонбоши („Севги ҳақида афсона“), Амир Насрулло („Чўлоқ дарвиш“) ва бошқалар, шунингдек, телефилмларда („Шашмақом“да хон, „Жалолиддин Мангуберди“да Муҳаммад шоҳ, „Хоразм афсонаси“да Али, „Диёнат“да Бўрибоев, „Илондан қўрқманг“да Тошматов ва бошқалар) ҳам роллар ижро этган. „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган (2001).
Манбалар
- ↑ „Актёр Санъат Девонов оламдан ўтди!“. Ҳозирча Шу (27-апрел, 2016-йил). 2016-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-апрел, 2016-йил.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Актёр ёки актриса ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |