Jump to content

Санта-марта

From Ziyosfera
(Redirected from Santa-Marta)

Санта-марта — Колумбиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Магдалена департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 309,3 минг киши (1990й.лар охири). Кариб денгизи соҳилидаги порт (четга банан, кофе, чорвачилик, маҳсулотлари чиқарилади). Аэропорт бор. Озиқовқат, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Курилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади. Шаҳарга 1525-йилда асос солинган. Меъморий ёдгорликларидан XVII—XVIII асрларда курилган қалъа ва соборлар сакданган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил