Саргардон
Appearance
Саргардон (форс, cап — бош; гардон — айлантирмоқ) — 1) бекорга овораи сарсон бўлиб юриш, овораи сарсонлик; 2) бошидан ўгириб садақа қилиш; Ўзбекистоннинг айрим туманларида оғир ётган бемор ёки ўзининг бошидан айлантириб фақирларга берилган пул, мол ёки бошқа қимматбаҳо нарсалар; 3) XX асрнинг 30й.ларигача тўй ва базмларда раққос ва раққосалар ўйинга тушганда уларнинг бошларидан айлантириб, сўнг қўлларига берилган пул ёки бошларидан сочилган тангачақалар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |