Jump to content

Саргодҳа

From Ziyosfera

Саргодҳа, Саргода — Покистоннинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Панжоб вилоятида, Қуйи Жалам канали бўйида. Аҳолиси 455,4 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги (пахта, буғдой, ситрус мевалар, сут чорвачилиги) раёнининг савдо маркази. Ип газлама, озиқ-овқат, кўнпоябзал, машинасозлик ва металлсозлик саноати корхоналари бор. Киме маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган: ёғоч ўймакорлиги, металлдан буюмлар ясалади, қўлда гилам тўқилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил