Саржин
Appearance
Саржин, сажен (славянча саг — кддам, одим) — 1) сажен — қад. рус узунлик ўлчов бирлиги. Халқаро метрик ўлчовлар тизими киритилгунга қадар (1918-йил) ишлатилган. 1С.=3 газ=48 вершок=2,13360 м. Юза улчов бирлиги — десятина (2400 кв. сажен); 2) С. — ҳажм ўлчов бирлиги. Жуда қадимдан пахса девор ва палён ўтинларнинг ҳажмини ўлчашда қўлланиб келинган, мас, бўйи уч газ, эни 0,6—0,75 газ, баландлиги бир ярим газ қилиб терилган палён ўтин ёки урилган пахса 1 С. ҳисобланади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |